Тасдиқлайман
Download 252 Kb.
|
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi
А.Р.Наркузиевнинг: Раҳмат Дилшод Tўйчи ўғли! Вақтингизни аямасдан тадқиқот ишининг сифатини янада яхшилашга қўшган ҳиссангиз учун. Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни кейинги босқич муҳокамаларига қадар тузатаман.
Раис: Эндиги, сўз навбати диссертация иши юзасидан билдирилган фикрлар бўйича норасмий тақризчиларга берилади. Рухсат берсангизлар биринчи норасмий тақризчи сифатида в.в.б., профессор Бoбоназарова Жамила муносабат билдирсалар. в.в.б., проф. Ж.Бoбоназарова: Ҳудудларда иқтисодий тараққиётга эришиш кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ва унга замон талабларига мос келадиган шарт-шароитлар, инфраструктурани шакллантириш ҳамда доимий яхшилаб бориш билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда белгилаб олинган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларидан бири ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва унга мос инфраструктурани яратиш ҳисобланади. Инфраструктура тадбиркорликни, бу орқали давлат иқтисодиёти ва жамият фаровонлигини таъминловчи омиллардан биридир. Шу сабабли мамлакатимизда сўнги йилларда ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва унга зарур инфратузилмани яратиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 2022 йил 21 январда «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-54-сон Фармон имзоланган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилмоқда. Тақдимот давомида изланувчи томонидан берилган маълумотлар, ишнинг илмий янгиликлари республикамиз кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшади. Ишда тақризчилар томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар изланувчи томонидан тўлдирилади, албатта. Хулоса қилиб айтганда, мазкур диссертация иши тугалланган бўлиб, ОАК Низом талабларига жавоб беради ва уни 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия этилади. Download 252 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling