Тасдиқлайман
А.Р. Наркузиев: саволга жавоб
Download 252 Kb.
|
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раис
- Тақризчи - доцент. Р.Х.Хидоятов
А.Р. Наркузиев: саволга жавоб Ўзбекистон 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланишни мамлакат аҳолисининг юқори сифатли энергиядан фойдаланишини таъминлашнинг асосий элементи сифатида кўрсатади. Бироқ, мамлакатда энергия ишлаб чиқаришга йўналтирилган ҳозирги сармояларнинг аксарияти ҳали ҳам кўмир ва нефт электр станцияларига йўналтирилган. Умумий қуввати 4,7 ГВт бўлган режали ва қурилаётган электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларининг деярли 60 фоизи (ёки 2,8 ГВт) табиий газда ишлайдиган электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводлар бор.
Раис: Изланувчига яна саволлар борми? Овозлар: Етарли. Бошқа саволлар бўлмаса, ишнинг муҳокамасига ўтамиз! Энди сўз навбати биринчи расмий тақризчи и.ф.д., доцент Хидоятов Равшан Хидоятовичга берилади. Марҳамат! Тақризчи - доцент. Р.Х.Хидоятов: Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган. Айниқса, бугунги ташқи ва ички беқарорликлар шароитида, инфратузилмани ҳудудларнинг ички ресурсларига асосланган ҳолда ривожлантиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ҳудудларда инфраструктурани яхшилаш орқали ҳудудий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Туркия ўзига хос тажрибага эга. Давлат, бизнес ва нодавлат ташкилотлар биргаликда иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида жамоавий тарзда улкан ишларни амалга оширди. Ҳудудий бошқарув органлари муниципал жиҳатдан чегаралаб қўйилмади. Уларнинг асосий мақсади ҳудудий иқтисодий ривожланишни таъминлаш эди. Ҳудудий иқтисодий ривожланишнинг асосий ҳусусияти – бу маҳаллий реусрслар ҳамда маҳаллий потенциалдан фойдаланиш ҳисобланади. Бу ерда асосий мақсад ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш орқали бизнес вакиллари ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш саналади. Ҳудудий иқтисодий ривожланиш ёндашуви вақт ўтиши билан ўзгариб борди. 90-йилларда “қаттиқ инфратузилма”га инвестициялар жалб этила бошлади ва эътибор марказида бўлди. Шундан сўнг секинлик билан “юмшоқ инфраструктура”га қараб йўналиш ўзгарди ва инсон капитали ривожланишига кўпроқ эътибор қаратилди. Давлат сектори ўрнига хусусий сектор инвестициялари ва давлат-хусусий шериклик етакчи ўринни эгаллаб, инфраструктурани яратишга киришади. Ва маҳаллий фирмаларнинг инфратузилмаси ва ўсиши, ҳамкорлик бизнес алоқалари ва коммуникация тизимини яхшилаш асосий мақсадлардан бирига айланади. Ҳудудий инфраструктурани ривожлантириш асосан ҳудудий ресурслардан фойдаланиш, ҳудудий назорат, ҳудудий манфаатлар учун принципларига асосланади. Инфрструктурани жуда муҳим деб биладиган Туркия ҳукумати 2053 йилгача ўзининг узоқ йиллик стратегия ва мақсадларини ишлаб чиқди. Унга кўра, келгуси 30 йилда катта йўллар ҳажмини, темир ва сув йўллари орқали ташишни ва инфратузилмага инвестицияларни икки баробардан кўпроқ ошириш белгиланган. Транспорт ва инфраструктура вазирининг айтишича, темир йўл тармоғи 2053 йилгача бугунги 13000 кмдан 28590 кмгача узйтирилади. 2003 ва 2021 йиллар оралиғида 172 млрд доллардан кўпроқ инвестициялар транспорт ва коммуникация соҳасига ўзлаштирилган, - дейди Транспорт ва инфраструктура вазири Кара Исмаил ўғли. Вазирнинг айтишича, “2053 йилгача инвестициялар ҳажми 198 млрга оширилади” Ҳисоб-китобларга кўра, юқорида келтириб ўтилган инфраструктурага сарфлар натижасида қуйидагиларга эришилади: Ҳукумат 176 млрд доллар тежайди, шундан: Вақт ҳисобидан 59 млрд доллар Ёқилғи ҳисобидан 26 млрд доллар Бахтсиз ҳодисалар камайиши ҳисобидан 10 млрд доллар Табиат ифлосланишининг камайиши ҳисобидан 31 млрд доллар Ва бошқа ташқи омиллар ҳисобидан 56 млрд доллар А.Р.Наркузиев томонидан тайёрланган диссертация иши ўз ичига кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловаларни камраб олган. Тадқиқотда SWOT таҳлилдан кўринадики, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларга зарур инфратузилмани яратиш, ривожлантириш бўйича бошқа давлатлар тажрибасини амалиётга жорий этишда ўзига хос имкониятлар ва муаммолар юзага келиш эҳтимоли мавжуд. Бошқа давлатлар тажрибасидан фойдаланишда етарлича имкониятлар мавжуд. Ҳудудларимизда турли малакага эга ишчи кучини топиш мумкин. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос бўлган, бир-бирини такрорламайдиган ички ресурслари мавжудлигидаги ва ижобий ҳамда салбий томонларини чуқур таҳлил қилган. Диссертациянинг иккинчи боби Ўзбекистонда мустақиллигини эълон қилганидан буён унинг асосий иқтисодий мақсадларидан бири корхоналарни хусусийлаштириш, мулкдорлар ва тадбиркорларнинг синфини яратиш бўлди. Ҳукумат давлат мулки ҳуқуқларини тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга беришни мақсад қилган ҳолда, бозор иқтисодиётга ўтиши жараёнида хусусийлаштиришга рухсат берилган фирмалар ҳамда корхоналар сони ва турлари кўпайди. 29 ёшгача бўлган аҳолисининг учдан бир қисми ва аҳолининг ярми қишлоқларда истиқомат қиладиган Ўзбекистон Марказий Осиёда энг юқори аҳоли зичлигига эга давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда иш ўринлари яратиш долзарб ва қийин масаладир, чунки ҳар йили 29 ёшгача бўлган 800 000 киши меҳнат ресурсларига таркибига киради.5 Ўзбекистон Президенти Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳозирги кунда давлат сиёсатининг устувор вазифаси эканини тез-тез таъкидлаб келади. Кичик бизнес бугунги кунда иқтисодий ўсиш, ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши, ишсизлик, қашшоқлик, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги яшаш сифатининг пастлиги каби долзарб ижтимоий муаммоларга асосий ечим сифатида эътироф этилмоқда. Якка тартибдаги компаниялар эгалари, микро ва кичик фирмалар Ўзбекистондаги кичик бизнесга мисол бўла олади. Фойда таркиби ёки мулкчилик шакли ҳисобга олинмаган ҳолда, корхона ҳажми ходимлар сони билан белгиланади. Саноат турлари бўйича, турли хил ходимлар сони чегаралари фирмаларни кичик ёки ўрта бизнес эканлигини аниқлаш учун қўлланилади. Диссертациянинг учбоби эса Ўзбекистон ҳудуларни иқтисодий ривожлантиришнинг энг яхши стратегияси бу тадбиркорликни ривожлантиришдир, чунки у ички ва ташқи муаммолар ҳисобланмиш ишсизлик, камбағаллик ва ташқи савдодаги негатив салдони камайтиришга ва ҳудудий ЯИМ ҳажмини оширишда муҳим рол ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқаришни ҳаракатга келтирувчи фаолият ер, хом ашё, ишчи кучи ва капитал каби маҳаллий ресурсларни бирлаштиради. 2021-йилда ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан кўпи ёки иқтисодиётимизнинг 54,9 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Мамлакатимизда тадбиркорлик субйектлари сони йилдан-йилга ортиб, кичик бизнес ривожланиб бораётгани сари маҳаллий тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ҳал етишда янги, самарали жараёнлар амалга оширилмоқда. 2021-йилда “Маҳаллабай меҳнат ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги” ташкил етилди, Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликка қарши курашиш вазирлиги ҳузурида ҳудудий бошқарма ва марказлар ташкил етилди. Мазкур агентлик ҳудудларда тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал етиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда бунинг учун тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш асосида иш олиб бориш ва чуқур таҳлил қилиш билан шуғулланади. Тадқиқотнинг хулоса қисмида эса барча боблар бўйича аниқланган асосий фикр ва мулоҳазалар ҳамда улар асосида шакллантирилган таклифлар қисқа ҳолда ўз ифодасини топган. Наркузиев Анвар Рустамовичнинг хорижий ва миллий нашрларда эълон қилинган маколалар, илмий ишлар ва интернет электрон ресурсларидан унумли фойдалангани адабиётлар рўйхатида ўз аксини топган. Манбалардан фойдаланишда муаллифнинг кенг кўламдаги замонавий хорижий илмий адабиётларга мурожаат этгани, алохида эътиборга сазовордир. Мазкур диссертация айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Масалан, диссертант эътибор қаратмаган куйидаги жиҳатларни санаб ўтиш мумкин: 1. Диссертациянинг биринчи бобида Бутун мамлакат экспорт кўрсаткичларига нисбатан кичик ва ўрта корхоналарнинг экспорт кўрсаткичлари 2010-йилдаги 13,7 фоиздан 2021-йилда 22,3 фоизгача ўсди. 2022 йилда кичик ва ўрта корхоналар импорти барча импортнинг деярли ярмини ташкил этди. КБТ субъектлари томонидан киритилган инвестициялар улуши 2010 йилдаги 52,5 фоиздан 2021 йилда 38 фоизгача камайди. 2. Юқоридаги кўрсаткичлар сезиларли соф экспортни ўсаётганини кўрсатсада, КБТ субъектларининг катта қисми, айниқса савдо ва ишлаб чиқариш тармоқлари импортга йўналтирилган. 3. Ўзбекистонда юридик жиҳатдан тан олинган ва фаолият юритаётган барча субъектларнинг 90 фоизи 462,6 мингга яқин кичик бизнес корхоналарини ташкил этади. 4. Агар яширин иқтисодиёт ҳисобга олинса, кичик бизнес субъектлари сони кўпроқ бўлиши мумкин; унинг иқтисодиёт қисми 50% ни ташкил этади, бу эса ҳақиқий ЯИМни 16-17 миллиард долларгача камайтиради. 5. Пул, инвестиция, мулкий ва бошқа механизмлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик корхоналарни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий ва сиёсий механизмларини кучайтириш ҳамда тадбиркорлик учун қулай инфратузилмани ривожлантириш жаҳон иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. 6. Ишнинг матнида айрим стилистик ва орфографик хатолар мавжуд. Фикримизча, юкорида келтирилган камчиликлар диссертация ишининг умумий мазмунига, илмий ва амалий аҳамиятига салбий таъсир кўрсатмайди. Айтиш мумкинки, диссертациянинг таркибий қисмлари мантиқий тўғри кетма-кетликда тузилган бўлиб, унинг матнида келтирилган барча боб ва параграфлар мос холатда таҳлил қилинган. Ҳар бир боб ишнинг мазмун-моҳияти, тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб ёритиб берилган. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан белгиланган мақсадга эришилгани ва қўйилган вазифаларнинг тўлик амалга оширилгани, илмий натижаларнинг амалиётда қўлланилганлиги диссертациянинг илмий жиҳатдан мантиқий якунига етганлигини кўрсатади. Юкоридагиларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, Наркузиев Анвар Рустамовичнинг 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузулмасини такомиллаштириш” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясини кейинги босқич муҳокамасига тавсия этилади. Раис: Марҳамат, биринчи расмий тақризчининг диссертация иши юзасидан кўрсатган камчиликларига ўз муносабатини билдириш учун сўз навбати изланувчи А.Р.Наркузиевга берилади. Download 252 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling