Тасдиқлайман


Download 252 Kb.
bet12/18
Sana13.09.2023
Hajmi252 Kb.
#1677414
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi

Раис: Ҳурманли семинар иштирокчилари! Пайтдан фойдаланиб, тадқиқотчининг диссертация иши юзасидан норасмий тақризчи сифатида мен ҳам фикр билдирсам!
и.ф.н., доц. Б.Kaттакишиев:
Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик учун инфратузилмани ривожлантиришда ички ресурсларга таяниш ҳудудлар иқтисодиётининг бир-бирига босимини ва улар ўртасидаги номутаносибликларнинг олдини олиш имкониятини яратиш чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари бугунги кунда янгича кўриниш касб этмоқда. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида доимий унумдорликка эришиш учун ҳудудларда етарлича инфратузилма сиғими мавжуд. Шунингдек, хорижий тажриба асосида ҳудудларда тадбиркорлик инфаструктурасини ривожлантириш учун уларнинг ҳарактеристикасидан келиб чиқиш ва молиявий ресурсларни ўзлаштиришнинг самарали ва таъсирчан меҳанизмларини яратишга зарурати туғилади. Зарурий шарт-шароитлар яратиш борасидаги қайд этилган вазифалар, барча йўналишдаги ислоҳотларнинг бош мақсади сифатида белгиланган.
Тадқиқотчи Наркузиев Анвар Рустамовичнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик инфраструктурасини ривожлантириш мураккаб жараён ҳисобланиб, ҳудудлар кесимида инфраструктурани ривожлантириш бўйича мутаносиблик таъминланиши зарурлигига.” бағишланган мазкур тадқиқот иши, юқорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда илмий-амалий ва услубий жиҳатдан ўзининг ҳиссасини кўшади. Хулоса қилиб айтганда, мазкур диссертация иши мазмунан якунланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низом талабларига мос келади ва уни 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича ҳимояга тавсия этилади.
Раис: Сўзга чиқувчилар борми? Йўқ. У ҳолда илмий семинарнинг якуний қисми сифатида мазкур диссертация ишини расмий ва норасмий тақризчиларнинг фикрларини инобатга олиб, уни кейинги босқичга тавсия этиш юзасидан илмий семинар қатнашчиларидан ўз муносбатларини очиқ ҳолда билдиришларини сўрайман.
Овозга қуямиз, ёқлаб овоз берганлар? Илмий семинарда қатнашувчиларнинг барчаси ёқлаб овоз бермоқда.
Қарши овоз берганлар? йўқ.
Бетарафлар? йўқ.
Шундай қилиб диссертация муҳокамаси бўйича илмий семинар мажлиси қуйидаги хулосага келди.



Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling