Тасдиқлайман


ХУЛОСА Диссертация мавзусининг долзарблиги


Download 252 Kb.
bet13/18
Sana13.09.2023
Hajmi252 Kb.
#1677414
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi

ХУЛОСА


Диссертация мавзусининг долзарблиги. Илмий ишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланиб қуйидаги хулосаларга эга бўлиш мумкин:

  1. Инфраструктура бўйича юритилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу термин учун аниқ бир қоида сифатида келтирилган таъриф мавжуд эмас. Юқоридаги қарашлардан келиб чиқиб инфраструктура учун қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: инфратузилма – бу ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ривожланиши ва фаровонлиги учун хизмат қилувчи шарт-шароитлар йиғиндисидир.

  2. Ҳудудларда тадбиркорлик инфраструктурасини ривожлантириш мураккаб жараён ҳисобланиб, ҳудудлар кесимида инфраструктурани ривожлантириш бўйича мутаносиблик таъминланиши зарур. Акс ҳолда, ҳудудларда капитал тўпланишига ва бунинг оқибатида турли хил ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин;

  3. Таҳлил этилган фикр ва мулоҳазалардан кейин ҳудудий жиҳатдан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамиятидан келиб чиқиб ҳудудий инфраструктуранинг ҳудудларда самарали ишлаб чиқаришни ва сифатли ижтимоий ҳаётни таъминлаш, ишлаб чиқариш кучларини бир-бири билан самарали боғлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир этган ҳолда, капитал айланишини тезлаштириш каби вазифаларини фарқлаш мумкин.

  4. Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик учун инфратузилмани ривожлантиришда ички ресурсларга таяниш ҳудудлар иқтисодиётининг бир-бирига босимини ва улар ўртасидаги номутаносибликларнинг олдини олиш имкониятини яратади.

  5. Давлат томонидан энергетика соҳасидаги белгилаб олинган мақсадларга кўра, энергия инфратузилмасини тежамкор ва яшил энергия томон йўналтириш бўйича сезиларли ишлар кўзга ташланмаяпти. Қайта тикланучи энергия манбаларига инвестициялар кам киритилмоқда, лойиҳаларнинг кўпчилик қисмини газ ва нефт соҳалари ташкил этмоқда;

  6. Ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилмани шакллантириш, молиявий хизматларни яхшилаш, ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш борасида қилинаётган амалий ишлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг сони сўнги декадада 31 фоиздан 57,5 фоизга ёки 1,8 баробарга ошди;

  7. Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида доимий унумдорликка эришиш учун ҳудудларда етарлича инфратузилма сиғими мавжуд. Шунингдек, хорижий тажриба асосида ҳудудларда тадбиркорлик инфаструктурасини ривожлантириш учун уларнинг ҳарактеристикасидан келиб чиқиш ва молиявий ресурсларни ўзлаштиришнинг самарали ва таъсирчан меҳанизмларини яратишга зарурати туғилади.

  8. Тадбиркорликни бошлаш учун яратилган шарт-шароитлар эътиборга молик, уни давом эттириш ва/ёки янада ривожлантиришда ҳудудлар бўйича уларнинг ички имкониятларини инобатга олган ҳолда ёндашмаслик мазкур муаммони сурункалига айлантириши мумкин;

  9. Тадқиқотимиз натижалари тадбиркорлик субъектлари сонидан келиб чиқиб, ҳудудларни тоифаларга ажратган ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорликка инфратузилма омиллари таъсирини баҳолаш имконини беради.


Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling