Тадқиқот объекти: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инфраструктурани такомиллаштиришнинг ички ресурсларга асосланганлиги.
Тадқиқот предмети: глобал сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнида ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган инфраструктуранинг амал қилиши, инфраструктура ва тадбиркорлик соҳаси ўртасидаги иқтисодий муносабатлар.
Тадқиқот методлари: илмий билишнинг индукция ва дедукция, қиёсий, тизимли таққослаш, таҳлил ва синтез, математик ва статистик усуллари. Умумлаштирилган вақтли қаторлар ва SEM+PATH эконометрик моделлари.
Тадқиқот гипотезаси. Илмий ишда ишлаб чиқиладиган илмий таклиф ва амалий тавсияларни амалиётда фойдаланиш асосида ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишида ички ресурсларга асосланган инфраструктуранинг муҳим таъсир этиши, ушбу жараёнларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда амалга оширилиши ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш имкониятини янада ошириши мумкин.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- Ички ресурсларга асосланган инфраструктуранинг мазмуни, унинг ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўзига хос хусусиятлари, таъсир этувчи омиллар тадқиқ этилиб, мазкур йўналишдаги айрим бахсли ҳолатларга муаллифнинг шахсий қарашлари баён этилди ва назарий мезонлар чуқурлаштирилишии;
- Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, ички ресурслар билан таъминланганлиги ва мавжуд инфратузилма ҳолати асосида “паст”, “ўрта” “юқори” каби гуруҳларга ажратилганлиги;
- Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда “қаттиқ” ва “юмшоқ” инфраструктураларни эконометрик баҳолаш ва прогнозлаш мақсадга мувофиқлиги асосланди.
Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, уларнинг ҳудудлар кесимида ўтган ва жорий даврдаги ҳолати, ҳудудларнинг ички ресурслари ва инфратузилмасининг макроиқтисодий шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар “паст”, “ўрта” “юқори” каби меъзонлар асносида баҳоланиши илмий асосланган;
Do'stlaringiz bilan baham: |