Тасдиқлайман
Download 252 Kb.
|
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эшитилди: Кафедралараро илмий семинар раиси доц.
- Илмий семинар раиси доц.
Илмий раҳбар: доц. Б.Д.Хажиев
Тақризчилар: 1. Р.Хидоятов, ЖизПИ “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доцент иқтисодиёт фанлари. 2. Б.Бoтиров, ЖДПУ “Мактаб менежменти” кафедраси доцент иқтисодиёт фанлари. Эшитилди: Кафедралараро илмий семинар раиси доц. С.Aбдуназаров сўзга чиқиб, Жиззах политехника институти эркин тадқиқотчиси Наркузиев Анвар Рустамовичнинг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузулмасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси тўғрисида умумий ахборот берди. Илмий семинар раиси доц. С.Aбдуназаров: Ассалому алайкум илмий семинар иштирокчилари! Бугун биз Жиззах политехника институти эркин тадқиқотчиси Наркузиев Анвар Рустамовичнинг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузулмасини такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси ишини якунлаб, уни белгиланган тартибда дастлабки муҳокамага қўйиш мақсадида ЖизПИ проректорига расмий мурожаат қилган. Институт проректори томонидан ушбу диссертациясини “Иқтисодиёт ва менежмент”, “Метрология стандатлаштириш менежменти”, ҳамда “Транспорт логистикаси” кафедраларининг кафедралараро илмий семинарида муҳокамага рухсат этилган. Дарҳақиқат, А.Р.Наркузиев томонидан тайёрланган диссертация иши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2017 йил 31 майдаги “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 239/4-сонли қарорига асосида дастлабки экспертизадан, яъни кафедралараро муҳокамадан ўтказилиши ва тегишли хулоса берилиши лозим. Мазкур диссертация иши иқтисодиёт фанлари доц. Хажиев Бахтиёр Душабоевич илмий раҳбарлигида бажарилган. Диссертация иши бўйича расмий тақризчилар сифатида Жиззах политехника институти иқтисод фанлари доценти, Хидоятов Равшан Хидоятович ва Жиззах давлат педагогика университети “Мактаб менжненти” кафедраси доценти, Бoтиров Бахтиёр Файзуллаевич белгиланган. Илмий семинар ишида илмий раҳбар ва расмий тақризчилар қатнашмоқда. Ҳурматли илмий семинар қатнашчилари ижозатингиз билан ҳозир сўз диссертант А.Р.Наркузиевнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида маълумот бериш учун илмий семинар котиби, ўқ. В.Усмонова берилади. Download 252 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling