Тасдиқлайман


Download 252 Kb.
bet4/18
Sana13.09.2023
Hajmi252 Kb.
#1677414
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi

Биринчи илмий янгиликни моҳиятига тўхталадиган бўлсак.
Ушбу илмий янгилик кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолияти уларнинг ҳудудлар кесимида ўтган ва жорий даврдаги ҳолатини, ва ҳудудларнинг ички ресурсларини ва инфратузилмасининг макроиқтисодий шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар “паст” “ўрта” ва “юқори” каби мезонлар асносида баҳоланган.
Ушбу мезонлар тадқиқот ишида тулиқ ёритилмаган. Мезонларга таъсир етувчи омиллар хақида маълумот хам келтирилмаган.
Иккинчи илмий янгиликнинг моҳиятига тўхталадиган бўлсак. Ўзбекистон ҳудудий даража кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиш тенденсияси ва унга таъсир этувчи инфратузилмалар юмшоқ ва қаттиқ каби категорияларга ажратилган ҳолда эконометрик баҳолаш ва прогноз қилиш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
Бу янгилик буйича эконометрик бахолаш мезонларни тўғри қўлланилган.
Учинчи илмий янгиликнинг моҳиятига тўхталадиган бўлсак.
Ўзбекистон Республикаси миқёсида кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожига айниқса нотенг иқтисодий ички ресурслар шароитида таъсир этувчи инфратузилмани таъсирини эконометрик ва статистик баҳолашнинг аниқлик даражаини ошириш мақсадида панелли баҳолаш усули ёрдамида жараёнга таъсир етувчи иқтисодий инфратузилма ва ижтимоий инфратузилма каби омиллар биргаликда қўлланган.
Диссертация ишида келтирилган хулосалар қўйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг роли ва ўрнини сезиларли даражада ошириш, иқтисодиётда давлат ролини пасайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк ҳиссасининг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган диссертация ишининг натижаларига асосланган ҳолда қуйилаги хулосаларга келдик:
1. Ҳудудларда ишлаб чиқарувчилар учун қулай инфратузилмани шакллантириш, молиявий, кредит ресурсларидан фойдаланишни осонлаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг сони 2010 йилдаги 31 фоиздан 2022 йилда 57,5 фоизга ёки 1,8 баробарга ошди.
2. Пандемия даврида кичик фирмалар дуч келган қийинчиликларга қарамай, тадбиркорлик ҳайратланарли ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Шундай экан, агар 2016 йилда 268 минг фаол тадбиркорлик субъекти бўлган бўлса, 2021 йилда 529 мингтага етди (2 марта ўсиш). Агар 2016-йилда 33 мингдан ортиқ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари бўлган бўлса, 2021-йилда уларнинг сони 103 мингдан ошди (3,1 баробар кўпайиш). Хусусий сектор корхоналарида қарийб 5 миллион киши меҳнат қилаётганини Президент тадбиркорлар билан мулоқот чоғида таъкидлади, кичик бизнес субъектлари сони сўнгги беш йил ичида уч баравар кўпайган2.
3. 2021 йилда кичик бизнес субъектларининг миллий иқтисодиёт яратилган маҳсулотлардаги улуши қуйидагича: ишлаб чиқариш (27%), қурилиш (72%), ялпи ички маҳсулот (55%), бандлик (74%) ва экспорт (22%).
2022-йил биринчи январ ҳолатига кўра иқтисодий фаолият турлари бўйича тадбиркорлик субъектлари сони қуйидагича берилган: 157 мингта тадбиркорлик субекти савдода, 91 минг таси саноатда, 46 минг таси қишлоқ хўжалигида, 44 минг таси қурилишда, 33 минг таси турар жой ва озиқ-овқат, 18 минг таси транспортда. ва сақлаш, 10 минг таси ахборот ва алоқа, 9 минг таси соғлиқни сақлаш ва 56 минг таси бошқа соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.
4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик салоҳияти турли ислоҳотлар орқали амалга оширила бошланди. “Ягона дарча” лицензияси ва солиқ маъмуриятчилиги тизими, лицензия ва рўйхатга олиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилгани, корхоналарни давлат томонидан текширишнинг сезиларли даражада қисқартирилгани тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлардан биридир. Кўплаб давлат органларининг функцияларини белгиловчи ва давлат фаолиятини тартибга солувчи қўшимча маъмурий ислоҳотни амалга ошириш учун давлат товарлари билан таъминлаш самарадорлигини ошириш зарур. 2018-йилда солиқ, бюджет ва божхона тўловлари каби муҳим таркибий ўзгаришлар кутилмоқда. Бошқа ислоҳотлар билан бир қаторда валютани либераллаштириш ўйин майдонини тенглаштиради, рақобатбардошликни оширади ва компанияларга ўзларининг қиёсий устунликларидан фойдаланиш имконини беради. Бундан авваламбор эркин валюта айирбошлаш, халқаро савдо каналлари, молия ва бошқа турдаги давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган имтиёзларга эга бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, айниқса, кўпроқ фойда кўрадилар.
5. Ўтган 2021-йилда Президент Ш.М.Мирзиёев тадбиркорлар билан ташкил этилган учрашувда уларнинг мурожаат ва таклифларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятининг тўлиқ ва самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган 7 та муҳим мавзуни санаб ўтган эди.
Амалга оширилган тадқиқотдаги асосий ғоя, хулоса ва таклифларнинг қисқача мазмуни шулардан иборат. Эътиборларингиз учун раҳмат!
Раис: Раҳмат! Ҳурматли семинар қатнашчилари, тадқиқотчининг маърузасини эшитдик, диссертация юзасидан изланувчига қандай саволлар бор?
Марҳамат, савол бериш учун сўз «Метрология стандатлаштириш менежменти» кафедраси мудири доц. Ғ.Шертайлақов берилади.

Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling