Раис: Марҳамат, савол бериш учун сўз навбати “Транспорт логистикаси” кафедраси ўқитувчиси, доцент. С.Джийанбаевга берилади.
С. Джийанбаев: савол. Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг айримлари сезиларли пасайишни кўрсаткичларидан ўз аксини топади?
А.Р. Наркузиев: саволга жавоб. Тадқиқотимиз аввалида таъкидлаганимиздек, масалан, КБТнинг ЯИМдаги улуши 2016 йилда 66,8 фоизни ташкил, этади аммо 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 54,9 фоизга тушган, шунинг КБ&Тнинг жами саноат маҳсулотларидаги улуши 2016 йилда 45,3 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилга келиб унинг улуши 38 фоизнигина ташкил этганини кўришимиз мумкин. Кўплаб тадқиқотчилар ушбу пасайиш тенденциларини COVID-19 туфайли юзага келган иқтисодий инқироз билан боғлашмоқда.
С. Джийанбаев: савол. Ўзбекистонда кўпгина инфратузилма тизимлари ҳозирда давом этаётган CОВИД-19 эпидемияси туфайли жуда қийин вазифага дуч келмоқда. Транспорт ва электр энергияси каби муҳим тармоқлардаги инфратузилма тармоқларига катта зарар бунга қандай омиллар таъсир эта олади деб ўйлайсиз?
А.Р. Наркузиев: саволга жавоб. 2022 йил 1январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда юридик жиҳатдан тан олинган ва фаолият юритаётган барча субъектларнинг 90 фоизи 462,6 мингга яқин кичик бизнес корхоналарини ташкил этади. Агар яширин иқтисодиёт ҳисобга олинса, кичик бизнес субъектлари сони кўпроқ бўлиши мумкин; унинг иқтисодиёт қисми 50% ни ташкил этади, бу эса ҳақиқий ЯИМни 16-17 миллиард долларгача камайтиради.
Сўнгги бир неча йил ичида кичик бизнеснинг ривожланиши секин кечди, бу эса КБТ субъектлари молиялаштириш ва қулай иқтисодий муҳитда ишлашда муаммоларга дуч келаётганини англатиши мумкин. Бундан ташқари, кичик корхоналарнинг катта қисми соддалаштирилган солиққа тортиш тизими асосида фаолият юритади, бу бир томондан бизнес юритишни осонлаштирсада, бошқа томондан корпоратив кенгайишнинг олдини олади.
Раис: Марҳамат, савол бериш учун сўз навбати “Транспорт логистикаси” кафедраси доценти, С.Қосимовга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |