Тасдиқлайман


Download 252 Kb.
bet10/18
Sana13.09.2023
Hajmi252 Kb.
#1677414
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Norqo\'ziyev Anvarning kafedralararo pratakoli eng oxirigisi

А.Р.Наркузиев: Раҳмат Равшан Хидоятович! Вақтингизни аямасдан тадқиқот ишининг сифатини янада яхшилашга қўшган ҳиссангиз учун. Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни кейинги босқич муҳокамаларига қадар тузатаман.
Раис: Иккинчи расмий тақризчи и.ф.н., доцент Бoтиров Бахтиёр Файзуллаевичга сўз берилади. Марҳамат!
Тақризчи – и.ф.н., доц. Б.Ф. Бoтиров:
Миллий иқтисодиётда юзага келаётган мураккаб шарт-шароитлар, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг роли ва ўрнини сезиларли даражада ошириш, иқтисодиётда давлат ролини пасайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк ҳиссасининг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган.
Эркин тадқиқотчи Наркузиев Анвар Рустамовичнинг “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузулмасини такомиллаштириш” мавзусида ёзилган диссертация иши юқорида номи зикр этилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган вазифаларни ва чора-тадбирларни амалга оширишда хизмат қилади.
Тақриз берилаётган тадқиқот ишининг мақсади Ўзбекистон Республикасидаги вилоятлар бўлмиш Андижон, Фарғона ва Наманган шаҳарларида 2021-йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми республика ўртача кўрсаткичидан 38, 41 ва 49 фоизга кам бўлган (Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси). Мақсадни амалга оширишда тадқиқотчи томонидан бир неча вазифалар белгилаб олинган:

  • иқтисодий ўсишни таъминлашда тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникатция тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобил йўли) билан таъминлаш иқтисодий моҳияти, шакллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда унинг иқтисодий ўсишга таъсирини илмий-назарий жиҳатдан асослаш;

  • Ўзбекистонда ҳудудий боғланишдан ташқари, минтақадаги ишлаб чиқариш кўламига (йирик, ўрта ва кичик бизнес) нисбатан ресурслар билан таъминлаш хусусиятлари мавжуд шарт-шароитлар ҳолатини таҳлил қилиш;

  • Муаммонинг кичик ва ўрта бизнес имкониятлари ҳудудларини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссаси нуқтаи назаридан муҳимлигини ҳисобга олиб, биз ушбу мавзу бўйича тадқиқот оптимал даражасини аниқлаш;

  • Ҳудуднинг ривожланиши, унинг яхлитлигини таъминлаш, тармоқ тузилмасини шакллантириш, ташқи муҳит билан ўзаро алоқада бўлиши ҳам тизимни ташкил этувчи омилнинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, бу, бизнингча, бошқа барча соҳаларни фаоллаштирадиган асосий инфратузилма ҳажмини миқдорий жиҳатдан аниқлаш;

  • Маҳаллий ва хорижий назарий ва методологик тадқиқотларни ҳисобга олган ҳолда, муаллиф минтақавий иқтисодиётни ўзаро таъсир қилувчи инфратузилмалар тизими сифатида кўриб чиқишни таклиф қилади. Мисол тариқасида, ресурс турининг минтақасидан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

Диссертация доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар тизимли равишда амалга оширилган ва якунланган. Шунингдек, тадқиқотчи томонидан илмий янгиликлар ишлаб чиқилган ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Шунингдек, тадқиқот доирасида муайян илмий янгиликлар ишлаб чиқилган бўлиб улар қуйида келтирилган:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда инфраструктурани такомиллаштиришнинг ички ресурсларга асосланганлиги аниқланган;

  • Ўзбекистонда сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнида ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган инфраструктуранинг амал қилиши, инфраструктура ва тадбиркорлик соҳаси ўртасидаги иқтисодий муносабатлар таклифлари ишлаб чиқилган;

  • Илмий билишнинг индукция ва дедукция, қиёсий, тизимли таққослаш, таҳлил ва синтез, математик ва статистик усуллари. Умумлаштирилган вақтли қаторлар ва SEM+PATH эконометрик моделлари билан аниқланган;

  • Ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва тадбиркорлик учун инфраструктурани такомиллаштиришда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил этиш ва уни белгилаб берувчи факторлар билан ишлаб чиқилган.

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган.

  • Ички ресурсларга асосланган инфраструкурани такомиллаштиришнинг ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш чора-тадбирлар мажмуи шакллантирилган;

  • Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти, ички ресурслар билан таъминланганлиги ва мавжуд инфратузилма ҳолати асосида “паст”, “ўрта” “юқори” каби гуруҳларга ажратилганлиги категориясига муаллифлик ёндашувини шакллантирилган;

  • Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишида ички ресурсларга асосланган инфраструктуранинг муҳим таъсир этиши, ушбу жараёнларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда амалга оширилиши ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш имкониятини янада ошириши мумкин илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;

  • Ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда “қаттиқ” ва “юмшоқ” инфраструктураларни эконометрик баҳолаш ва прогнозлаш мақсадга мувофиқлиги асосланганлигини амалга ошириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;

  • Ўзбекистонда тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мазкур тадқиқот жараёнида олинган илмий хулоса ва амалий тавсиялардан ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун зарур инфратузилмани яратиш муаммоларини чуқур тадқиқ этишга бағишланган махсус илмий тадқиқот ишларини олиб боришда, шу муаммолар билан ишлаётган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли прогнозлари ишлаб чиқилган.

Шу билан бирга, муаллифнинг тадқиқот иши айрим камчиликлардан холи эмас, жумладан:

  1. Диссертация ишида айрим орфографик хатоларга йўл қўйилган.

  2. Ишнинг долзарблигини кенгайтириш лозим.

  3. 1.1-режада ишнинг ўрганилганлиги бўйича Ўзбекистонлик иқтисодчи олимларнинг фикрлари етарлича ёритилмаган.

  4. Статистик таҳлил усуллари етарлича акс эттирилмаган бўлиб, асосан эконометрик таҳлил жиҳатларига усуворлик берилган.

  5. Ишнинг адабиётлар рўйхати қисмини талаб доирасига мослаш керак.

Кўрсатилган камчиликларга қарамасдан тадқиқот доирасида шакллантирилган илмий янгиликлар, олинган натижалар, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар илмий асосланган бўлиб, илмий ишнинг қийматини пасайтирмайди. Муаллифнинг мазкур диссертация иши тизимлилик, мантиқий кетма-кетлик ва илмий боғлиқлик асосида бажарилган.
Хулоса қилиб айтганда, диссертант Наркузиев Анвар Рустамовичнинг “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ички ресурсларга асосланган ҳудудий инфратузулмасини такомиллаштириш” мавзусида ёзилган диссертацияси илмий янгиликларга ва амалий аҳамиятга эга бўлган, тугалланган тадқиқот иши ҳисобланади. Мазмун жиҳатдан, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослигига тўлақонли мос келади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради. Эркин тадқиқотчиси Наркузиев Анвар Рустамовичнинг тадқиқот ишини 08.00.15 -“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиётиихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносиб деб ҳисоблайман ва диссертация ишини ҳимояга тавсия этиш мумкин деб ҳисоблайман.

Download 252 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling