“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet11/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)


Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Каримов Баҳодир Мардонович ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни,-... Мен бирор бир давлат идорасида ишламаганлигим сабабли яшаш уйимда чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Мен Хатирчи тумани Деҳқонобод МФЙда яшовчи Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғлини 2022 йил феврал ойидан буён танийман. У мени яшаш хонадонимга 2022 йил феврал ойида келиб, бир бош қора рангли ҳўкизимни мени ўзим билан оғзаки равишда келишиб, жами 15.000.000 сўмга савдолашиб пулларини 20 кун муддат ичида олиб келиб беришини ваъда қилиб олиб кетган эди ва ваъдасини устидан чиқиб, орадан 15 кун ўтиб, 15.000.000 сўм пулларимни тўлиқ олиб келиб бериб кетган эди. Бундан ташқари у мени бошқа бир нечта танишларимдан ҳам қора мол олиб кетиб пулларини ўз вақтида берганлигидан хабарим бор эдим. Чунки мен унга қора молимни пулларини олмасдан беришимдан олдин уни танишларимдан суриштирганимда қора молларини олиб кетиб пулларини айтилган муддат ичида берганлигини айтган эди. Хуллас у мени бир бош қора молимни олиб кетиб пулларини ўзи ваъда қилган муддатдан ҳам олдинроқ тахлаб бериб кетганидан сўнг мени ишончимга кирган эди. Бироқ мен ўзим ҳам чорвачилик билан шуғулланасмда, у билан қўшилиб мол олди сотди қилмагаман. Ушбу воқеадан маълум муддат ўтиб, яъни 2022 йил 01 март куни Ҳамраев Жамшид менга телефон қилди ва қўшним Яхшилиқов Жамшидни яшаш хонадонида эканлигини, унинг бир бош ҳўкизини сотиб олмоқчи эканлигини, бироқ қўшним Яхшилиқов Жамшид қора молини унга пулларини олмасдан беришга ишонмавй турганлигини айтди ва унга Ҳамраев Жамшидга мен ҳам қора молимни сотганлигимни, у мени алдамаганлигимни айтишини билдирди. Шунда мен қўшним Яхшилиқов Жамшид билан телефонда гаплашиб, ҳақиқатдан ҳам Ҳамраев Жамшидни танишлигимни, унга бир ой олдин ўзимни боқиб юрган ҳўкизимни сотганлигимни, Ҳамраев Жамшид менга ваъда қилган муддатида қора молимни пулларини тўлиқ олиб келиб берганлигини, унга ишонса бўлишини айтдим. Шундан сўнг уларни ўртасидаги мол олди-сотдиси нима бўлганлигини билмайман. Орадан бир неча кун ўтиб, қўшним Яхшилиқов Жамшид мен билан кўришиб қолганида Ҳамраев Жамшидга бир бош ҳўкизини 14.500.000 сўмга сотганлигини, пулларини 20 кун ичида олиб келиб беришга келишганликларини, Ҳамраев Жамшид телефонда қўшним Жамшид билан мени гаплаштирганлиги сабабли унга ишонч билдирганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, у менга Ҳамраев Жамшид билан қора молини савдолашаётган жараённи ўзининг телефон аппаратига видиотасвирга олганлигини, Ҳамраев Жамшид унга кетишида ўзининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда шахс гувоҳномасини бериб кетганлигини айтди. Шундан сўнг қўшним Яхшилиоқв Жамшид Ҳамраев Жашдир унга ваъда қилган муддатда пулларини бермаганидан сўнг у мени олдимга тез тез келиб, Ҳамраев Жамшидга қора молини гуёки мен сабабли бериб юборганлигини, мен уларни ўртасига тушмаганимда қора молини унга сотмаслигини айтиб Ҳамраев Жамшидга берган бир бош ҳўкизини пулларини мендан талаб қила бошлади. Шундан сўнг мен Ҳамраев Жамшид қаерда эканлиги ва нима иш билан шуғулланиб юрганлигини суриштира бошладим. Кейин билсам Ҳамраев Жамшид ҳақиқатдан ҳам қўшним Яхшилиқов Жамшид ҳамда бошқа бир қанча фуқаролардан қора молларини олиб кетиб пулларини бермасдан кетиб, ўзи Россия давлатига кетиб қолганлигини эшитдим. Қўшним Яхшилиқов Жамшид тинмай мени уйимга келаверганидан сўнг мен нима қилишимни билмасдан Ҳамраев Жамшидни устидан 102 ишонч марказига шикоят билан мурожаат қилдим. Аслида мени қўшним Яхшилиқов Жамшид ҳамда Ҳамраев Жамшидни ўртасидаги мол олди-сотдисига алоқам йўқ. Яхшилиқов Жамшидни қора молини Ҳамраев Жамшид олиб кетганлиги ҳолатидан моддий манфаатдор бўлмаганман. Ушбу ҳолатни Ҳамраев Жамшид ҳамда қўшним Яхшилиқов Жамшид ҳам билади...”деб билдирган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling