“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet9/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)
Мазкур жиноят иши бшйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Ширинбоев Шербек Шукруллаевич ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“... Мен Хатирчи туманидаги мол бозорларида мол олди-сотди фаолияти билан шуғулланиб келаман. 2022 йил 06 март куни мен одатий равишда Хатирчи тумани марказий мол бозорига мол олди-сотди фаолияти билан шуғулланиш мақсадида бордим. Бу ерда биз шерикларим Ориф ака ва танишим Ҳумоюнлар билан биргаликда 1 бош йирик шоҳли чорва молини 8 млн. сўмга савдолашиб сотиб олдик. Ушбу чорва молини Ориф ака ва Ҳумоюнлар билан шерикчилик асосида олган эдик. Шундан сўнг, орадан бироз вақт ўтиб бизнинг ёнимизга танишимиз Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшид келиб ушбу чорва молини сотиб олмоқчи эканлигини айтди. Мен Ҳамраев Жамшидни 4-5 ойлардан буён танир эдим. У ҳам мол бозорларига чиқиб мол олди-сотди фаолияти билан шуғулланиб келар эди. Шундан сўнг биз Ж.Ҳамраев билан савдолашиб ушбу чорва молини жами 8 млн 800 минг сўмга келишиб сотдик ва Ж.Ҳамраев шу вақтнинг ўзида 500 минг сўм пул бериб қолган пулларни 2022 йил 13 март куни беришини айтди. Биз унинг гапларига ишониб молни бериб юбордик. Келишилган муддат етиб келгач биз Ж.Ҳамраевни топаолмадик, кейинчалик эшитишимизча Ж.Ҳамраев бошқа бир неча фуқаролардан ҳам чорва молларини қарз эвазига олиб Россия давлитга қочиб кетган экан. Бўлган ҳолат шулардан иборат. Мазкур жиноят иши бўйича мени жабрланувчи тариқасида жалб қилишингизни сўрайман...”деб билдирган.


«____» жилд, и.в. (__ __)


ГУВОҲЛАРНИНГ КЎРСАТУВЛАРИ БИЛАН:

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган фуқаро Каримов Музаффар Мардонович ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни,..2022 йил январ ойларида мен ўзим истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинига бораётган вақтимда, йўлнинг четида бўлган пахта тозалаш заводидаги тарозида менга олдиндан нотаниш бўлган шахс йирик шоҳли чорва молларини тарозида ўлчаётган экан. Мен ундан ушбу чорва молларини сотиб олаётганлиги тўғрисида сўраганимда у менга ушбу чорва молларини сотиб олаётганлигини, ўзини Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшид исмли шахс эканлигини айтиб таништирди. У ушбу чорва молларини ҳарбий қисмда ишловчи укаси орқали ҳарбий қисмда ишловчи ҳарбийларга гўштини сотишини айтди. шунда мен унга тахминан 300 кгли йирик шохли чорва молим бор эканлигини, агарда келишсак ушбу чорва молини сотишимни айтдим. Шунда Ж.Ҳамраев менга ушбу чорва молини сотиб


олишини айтди. ушбу чорва моли укам Каримов Баҳодирга тегишли
еканлигини, ҳозирда ушбу чорва моли укамнинг яшаш хонадонида турганлигини айтдим. Бир неча кун аввал укам менга ушбу чорва молини сотмоқчи эканлигини айтган эди. Шу сабабли, мен Ж.Ҳамраевни укам Б.Каримовнинг яшаш хонадонига олиб бордим. Ж.Ҳамраев укам Б.Каримов билан савдолашиб, ушбу чорва молини 15 млн. сўм миқдордаги пулларга келишиб, Ж.Ҳамраев ушбу пулларни 20 кундан сўнг беришини айтиб олиб кетди. Укам Б.Каримов унинг таклифига рози бўлди. Шундан сўнг Ж.Ҳамраев менга агарда яна сотиладиган чорва молларим бўлса сотиб олишини айтди. мен унга сотиладиган чорва молларим йўқ эканлигини, бироқ маҳалламизда яшовчи Рахматов Зайниддинда сотиладиган чорва моллари бор эканлигини, сўраб
агарда сотадиган бўлса, унга хабар қилишимни айтдим.Мен Рахматов Зайниддин акага қўнғироқ қилиб, агарда чорва молларини сотадиган бўлса сотиб оладиган олувчи бор эканлигини унга айтдим. Рахматов Зайниддин ака яшаш хонадонида чорва молларини боқиб келаётганлигидан хабарим бор эди. Шунда Рахматов Зайниддин ака менга ушбу чорва молларини емиши бор эканлигини, бир неча кундан кейин ушбу чорва молларини сотишини айтди. шундан сўнг мен Ж.Ҳамраевга қўнғироқ қилиб, З.Рахматовнинг сотиладиган чорва моллари бор эканлигини, ўзи савдолашиб олишини айтиб З.Рахматовнинг телефон рақамларини берганман. Ж.Ҳамраев маҳалладошим З.Рахматовнинг яшаш хонадонидан чорва молларини олиб кетганлигидан хабарим йўқ эди, бироқ кейинчалик З.Рахматовнинг ўзи менга Ж.Ҳамраевга 3 бош чорва молларини жами 37 млн. сўмга сотганлигини, пулларни бир ой вақт ичида беришини айтганлигини айтди. мен З.Рахматовга уларнинг хисоб-китобларига аралашмаслигимни, Ж.Ҳамраевни яхши танимаслигимни айтган эдим. Бундан ташқари, 2022 йил январ ойининг охирларида тоғам Тилабов Чориқулнинг ўғли Тилабов Номоз менга қўнғироқ қилиб, менга сотиладиган чорва моли бор эканлигини, аграда таниш қассобларим бўлса ушбу чорва молини сотишини айтди. шундан сўнг мен бу ҳақида Ж.Ҳамраевга қўнғироқ қилиб, тоғамда сотиладиган чорва моли бор эканлигини, аграда сотиб олса сотишини айтдим. Бироз вақтдан сўнг Ж.Ҳамраев маҳалламизга келди ва иккаламиз тоғам Ч.Тилавовнинг яшаш хонадонига бордик. Мен тоғам Ч.Тилавов билан Ж.Ҳамраевни таништириб қўйдим, уларнинг савдосига аралашганим йўқ. Бироқ шу куни уларнинг савдоси келишмади. Орадан бир кун вақт ўтиб Н.Тилавов менга қўнғироқ қилиб, агарда Ж.Ҳамраев чорвамолини қарз эвазига олиб кетадиган бўлса, 13 млн сўмга сотишини айтди. мен бу ҳақида Ж.Ҳамраевнинг ўзига айтдим. Кейинчалик билишимча, Ж.Ҳамраев тоғам Ч.Тилавовдан 1 бош ҳўкизини 13 млн сўмга савдолашиб олиб кетган экан. Уларнинг савдосига аралашганим йўқ. Бундан ташқари, 2022 йилнинг янаврп ойи охирларида Элмуродов Жўрабек менга қўнғироқ қилиб, сотиладиган чорва моли бор эканлигини, ушбу чорва молини сотишини айтиб мендан Ж.Ҳамраевни унинг яшаш хонадонига олиб боришимни сўради. Мен шу куни кечга Ж.Ҳамраевга қўнғироқ қилиб, сотиладиган чорва моллари бор эканлигини айтдим ва Ж.Ҳамраев етиб келди. Мен Ж.Ҳамраев билан Ж.Елмуродовнинг яшаш хонадонига бордим. Ж.Ҳамраев ва Ж.Елмуродовлар ўзаро молларини савдо қилишаётган вақтда мен ўз ишларим билан кетиб қолдим. Кейинчалик эшитишимча, Ж.Ҳамраев Ж.Елмуродовдан жами 3 бош чорва молларини 27 млн сўмга келишиб олиб кетган экан. Мен уларнинг савдосига аралашганим йўқ. Бундан ташқари, 2022 йил феврал ойида маҳалламизда яшовчи Қувондиқов Олим исмли танишимда боқиладиган чорва моли бор эканлигини, ушбу чорва молини сотмоқчи эканлигини унинг ўзидан эшитиб, агарда сотадиган бўса сотиб олувчи шахс бор эканлигини унга айтганимда, О.Қувондиқов танишим Ж.Ҳамраевни унинг яшаш хонадонига олиб боришимни айтди. мен Ж.Ҳамраев билан унинг яшаш хонадонига бордим ва улар ўзаро савдолашиб, савдоси келишмаганидан сўнг, Ж.Ҳамраев қайтиб кетди. Шундан сўнг маҳалламизда яшовчи Исломов Жонибек исмли шахс менга қўнғироқ қилиб, божасининг яшаш хонадонида сотиладиган ўзини ўзи эмадиган сигирини сотмоқчи эканлигини, танишим Ж.Ҳамраевга ушбу сигирни сотишини айтди. биз биргаликда Ж.Исломовнинг божасининг яшаш хонадонига борганимизда, божаси яшаш хонадонида йўқ экан. Унинг турмуш ўртоғи бизга она-бола сигирини кўрсатди. Кейин мен Ж.Ҳамраевга қўнғироқ қилиб, шу тўғрисида маълумот бердим, тушликдан сўнг, Ж.Ҳамраев келиб, Ж.Исломовнинг божасидан бир бош она бола сигирни жами 9 млн сўм миқдордаги пулларга савдолашиб, пулларни 2 ой вақт ичида беришини айтиб олиб кетди. Мен уларнинг савдосига аралашмаганман. Мен Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли фуқароларни яшаш хонадонига бориб уларни кўндириб қора молларини маълум муддат ичида пулларини беришни ваъда қилиб олиб кетиб пулларини бермасдан кетганлигини кейинчалик фуқароларни ўзидан эшитиб билганман. Ж.Ҳамраевдан ҳам унга қора молларини ишониб бериб юборган фуқаролардан ҳам моддий манфаатдор бўлмаганман. Мен мол олди-берди қилиш ёки қассобчилик фаолияти билан шуғулланмайман. Мен Ж.Ҳамраев маҳалламиздан
5-6 бош қора молларни сотиб олган бўлса, менга 300.000 сўм миқдорда пул берган холос. Ж.Ҳамраев менга ушбу пулларни “ишдан қолдиргани”, ватимни олгани учун берган, мен ундан пул сўрамаганман. Ушбу юқорида берган кўрсатувларимни барчаси тўғри ушбу мазмунда кўрсатув беришимга мени хеч ким мажбурлагани йўқ....” деб билдирган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling