“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet5/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Тилобов Чориқул Баҳронович ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен ўз яшаш хонадонимда йирик шоҳли чорва молларини боқиб келар эдим. 2022 йилнинг январ ойларида менинг яшаш хонадонимга маҳалладошим Каримов Музаффар келиб, сотиладиган чора молим бўлса сотиб оладиган шахс бор эканлигини айтди. Мен унга яшаш хонадонимда 1 бош йирик шоҳли, қора рангда бўлган 3 ёшарлик ҳўкизим борлигини, ушбу чорва молимни сотмоқчи эканлигимни айтдим. Шундан сўнг, Ж.Ҳамраев орадан бир неча кун вақт ўтиб, яъни 2022 йилнинг 29-январ куни келиб, ўзини мол олиб сотувчи шахс деб таништириб, яшаш хонадонимда сотиладиган чорва мол бор эканлигини айтиб, ушбу чорва молимни сотиб олмоқчи эканлигини айтди. Мен унга ўзимнинг 1 бош қора рангли 3 ёшарлик ҳўкизимни кўрсатдим. Шундан сўнг, биз ўзаро савдолашиб ушбу чорва молимни жами 13.000.000 (ўн уч милион) сўмга келишиб сотдим. Ж.Ҳамраев менга ушбу пулларни 20 кун вақт ичида тахлаб беришини ваъда қилди ва ўша куннинг ўзида 1.000.000 (бир милион) сўм миқдорда пул бериб, орадан 20 кун вақт ўтиб эса яна 5.000.000 (беш милион) сўм миқдордаги пулларни бериб қолган пулларни бермасдан келди. Мен унинг яшаш хонадонига бориб пулларни беришини сўраганимда, у мендан сотиб олган чорва молини ҳарбий қисмда ишловчи укасига берганлигини, пулларни олмаганлигини, пулларни олганидан сўнг менга пулларимни беришини айтди. Бироқ, орадан бир неча кун вақт ўтишига қарамасдан Ж.Ҳамраев келишилган 7000.000 сўм пулларни бермасдан келди, кейинчалик эшитишимча Ж.Ҳамраев Россия давлатига қочиб кетди. Кейин билсам Ж.Ҳамраев мендан ташқари бошқа фуқароларни ҳам алдаб қора молларини олиб кетиб, пулларини бермасдан Россия давлатига қочиб кетган экан. Ундан алданиб қолган фуқаролар билан йиғилиб, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилдик. Аризамиз юзасидан Ж.Ҳамраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, терговга жалб қилиндим. Тергов жараёнида Ж.Ҳамраевни оила аъзолари менга дастлаб, 2022 йил апрел ойида 500.000 сўм тўлаб берди. Шундан сўнг Ж.Ҳамраевни отаси бугунги кунда менга етказилган моддий зарарларни (6.500.000 сўмни) тўлиқ қоплаб берди. Унга нисбатан давоим йўқ....” деб билдирган.



Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling