“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet4/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Элмуродов Жўрабек Сафоқул ўғли ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“... 2022 йил январ ойида қўшним Рахматов Зайниддин ака ўзини Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшид деб таништирган шахсга 3 бош чорва молларини сотганлигини, пулларидан маълум қисмини ҳам берганлигини эшитдим. Шунингдек, маҳалладошим Каримов Музаффар ака ҳам менга агарда сотиладиган чорва молим бўлса, Ж.Ҳамраевга сотишимни, у пулларини беришини айтган эди. 2022 йил 01 феврал куни мен М.Каримовга қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонимдаги 2 бош ҳўкизим ва 1 бош ғунажинимни сотмоқчи эканимни айтдим. Шундан сўнг М.Каримов менинг яшаш хонадонимга ўзининг таниши Ж.Ҳамраев билан келиб яшаш хонадонимдаги жами 3 бош чорва молларимни сотиб олмоқчи эканлигини, пулларни эса 2022 йил 02 март куни беришини айтди. мен Ж.Ҳамраев билан ўзаро оғзаки савдолашиб, 3 бош чорва молимни жами 27 млн сўм миқдордаги пулларга сотдим. Шундан сўнг мен ўз ишларим билан банд бўлдим. Орадан вақт ўтиб келишилган муддат етиб келгач мен Ж.Ҳамраевнинг яшаш хонадонига бориб, ундан мендан сотиб олган пулларини беришини сўраганимда у менга Самарқанд вилоятидан пул олишини, пулларни 10 март кунлари беришини айтди. мен унинг гапига ишониб қайтиб кетдим. Кейин билсам Ж.Ҳамраев мендан ташқари бошқа фуқароларни ҳам алдаб, қора молларини олиб кетиб, пулларини бермасдан 2022 йил 13 март куни Россия давлатига чиқиб кетган экан. Шундан сўнг, Ж.Ҳамраевдан алданган фуқаролар билан йиғилиб, унга нисбатан туман ИИБга ариза билан мурожаат қилдик. Аризамиз юзасидан Ҳамраев Жамшидга нисбатан Хатирчи тумани тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Тергов жараёнида Ж.Ҳамраевни Россия давлатида ушланиб қамаб қўйилганлигини эшитдим. Сўнг унинг отаси Очилов Холмумин Ҳамраевич мен билан учрашиб, ўғли Ж.Ҳамраев менга етказган моддий зарарларни қоплаб беришини ўз зиммасига олиб, 13.000.000 сўм пулларни тўлиқ қоплаб берди. Ҳозирда мени Ж.Ҳамраевга нисбатан давоим йўқ....” деб билдирган.





Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling