“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet3/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Исмоилов Райим Салимжон ўғли ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен Хатирчи тумани “Денҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшидни ёшлигимдан буён танийман. Мен у билан синфдош ўртоқман. 2022 йил январ ойида Ж.Ҳамраев менда сотиладиган чорва мол борлигини билиб, ушбу чорва молимни сотиб олмоқчи бўлиб, яшаш хонадонимга бир неча маротаба келди. Бироқ мен унга ушбу чорва молимни қарз эвазига сотмаслигимни айтдим. 2022 йил 16 январ куни мен ушбу чорва молимни Хатирчи тумани марказидаги “Хатирчи мол бозори”га олиб чиқдим. Ушбу мол бозорида ҳам Ж.Ҳамраев менинг ёнимга келиб ушбу чорва молимни унга сотишим айтиб илтимос қилавергач, уни аввалдан таниганлигим сабабли, унга ушбу чорва молимни жами 5 млн 500 минг сўмга келишиб сотдим. Танишим Ҳамраев Жамшид келишилган пулларни бир ой вақт ичида яъни 2022 йил 16 феврал куни беришини ваэда қилиб, олиб кетиб, келишилган муддат етиб келгач турли баҳоналарни қилиб, пулларимни бермасдан алдаб қочиб юрди ва Россия давлатига чиқиб кетган эди. Танишим Ҳамраев Жамшид Россия давлатида ушланиб, қамоққа олинганлигини эшитганимдан сўнг, унинг отаси Очилов Холмўмин ака уйимга келиб, менга етказилган 5.500.000 сўм моддий зарарларни тўлиқ қоплаб берди. Ҳозирда унга нисбатан давоим йўқ....деб билдирган.


«____» жилд, и.в. (__ __)


Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Рахматов Зайниддин Рашидович ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен яшаш хонадонимда йирик шоҳли чорва молларимни боқиб келаётган эдим. 2022 йил январ ойида қишлоғимизда яшовчи “Музаффар” исмли танишим менга чорва молларимни боқиб келаётганимдан хабари бор эканлигини, ушбу чорва молларини сотиш-сотмаслигим тўғрисида сўради. Мен чорва молларимни нақд пулга сотишимни айтдим. 2022 йил 17 январ куни Ж.Ҳамраев исмли менга олдиндан таниш бўлмаган шахс келиб, яшаш хонадонимда чорва молларимни боқиб семиртириб келаётганлигимдан хабар топиб келиб “Музаффар” билан таниш эканлигини, “Музаффар” чорва молларимни сотмоқчи эканимни айтганлигини айтди. Шунда мен Ж.Ҳамраевга чорва молларимни қарз эвазига сотмаслигимни, нақд пули бўлса олиб кетишини айтдим. Шунда Ж.Ҳамраев менга турли хил сўзлар (тепада худо бор ва бошқа ) кишини ўзига ишонтирадиган сўзларни айтиб алдаб, қора моларимни пулларини тез кунларда беришини айтди. Шундан сўнг мен Ж.Ҳамраевга яшаш хонадонимдаги 3 бош йирик шоҳли ҳўкизларимни кўрсатдим. Биз ўзаро оғзаки келишувимизга кўра, ушбу 3 бош ҳўкизларимизни жами 37 млн 350 минг сўмга савдолашдик. Ж.Ҳамраев менга ушбу чорва молларининг гўштини ҳарбий қисмда ишлайдиган укасига беришини, у ҳарбий қисмдаги танишларига тарқатишини, пулларини 20 кун муддат ичида беришини айтди. У шу вақтнинг ўзида менга 350.000 (уч юзи эллик минг) сўм миқдордаги пулларни берди ва ўзига тегишли бўлган фуқаролик паспортини ҳам менга бериб кетди. Шундан сўнг, 2022 йил 01 феврал куни Ж.Ҳамраев менга яна 3 млн сўм миқдордаги пулларни берди. Шундан сўнг келишилган муддат етиб келгач Ж.Ҳамраевни қидириб топаолмадим. Мен унинг яшаш хонадонига ҳам бир неча маротаба бордим. Бироқ у яшаш хонадонида йўқ эди. Ўша вақтларда уни кўчада ҳам учратиб қолиб ундан пулларни беришини сўраганимда у менга турли баҳоналарни айтиб, пулларни тез кунларда беришини айтиб алдашда даом этди Кейинчалик уни сўраб-суриштирганимда Россия давлатига кетиб қолганлигини эшитдим. Кейин эшицам Ж.Ҳамраев мендан ташқари бошқа фуқароларни ҳам алдаб қора молларини олиб кетиб пулларини бермасдан кетган экан. Ж.Ҳамраев алдаб кетган фуқаролар билан йиғилиб унга нисбатан ариза билан мурожаат қилдик. Орадан маълум вақт ўтиб, бизни аризамиз юзасидан Ж.Ҳамраевга нисбатан тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Ҳамраев Россия давлатида ушланганлигини ва қамоққа олинганлигини эшитдим. Сўнг унинг яқин қариндошлари 2022 йил май ойида мени чақириб, 20.000.000 (йигирма милион) сўм пул беришди. Ҳозирда Ж.Ҳамраев менга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб бериши учун менга яна 14.000.000 сўм пул бериши керак....”деб билдирган.



Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling