“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet2/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)


Айбланувчи Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғлининг айби ўзининг кўрсатмаларидан ташқари қуйидаги объектив ва инкор этиб бўлмас далиллар мажмуйи билан тўлиқ тасдиқланган:


ЖАБРЛАНУВЧИЛАРНИНГ КЎРСАТУВЛАРИ БИЛАН:

Жиноят иши юзасидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган жабрланувчи Эргашев Отабек Муҳиддинович қуйидагиларни яъни,-“... Менга берилган саволларга куйдагича жавоб бераман, юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзоларим билан биргаликда яшайман. Наркалогия ва руҳий асаб касалликлари бўйича диспансерларда рўйхатда турмайман, руҳан соғломман. Мен ўз яшаш хонадонимда йирик шоҳли чорва молларини боқиб келар эдим. 2022 йил 05 январ куни Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи, менга олдиндан таниш бўлган Ҳамраев Жамшид менга қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонимда йирик шоҳли чорва моллари бор эканлигини, ушбу чорва молларини сотиб олмоқчи эканлигини айтганидан сўнг, мен Ж.Ҳамраевга бир бош сигиримни сотмоқчи эканлигимни келиб кўриши мумкинлигини айтдим. Шундан сўнг, Ж.Ҳамраев менинг яшаш хонадонимга келиб бир бош сигиримни кўриб, ушбу бир бош сигиримни савдолашиб жами 10.000.000 сўмга сотдим. Келишилган пулларни 2022 йил 01 март куни беришини айтди. Мен ҳам унинг гапларига ишониб, бир бош сигиримни бериб юбордим. Орадан бир кун вақт ўтиб, яъни 2022 йил 06 январ куни бир бош ғуножинни олиб келиб, ушбу ғуножинни 2.000.000 сўмга ҳисоблаб бериб кетди. Мен унинг таклифига рози бўлиб, бир бош ғуножинини 2.000.000 сўм эвазига олиб қолдим ва Ж.Ҳамраев менга қолган 8.000.000 сўм миқдордаги пулларни 01 март куни беришини айтди. Бироқ, келишилган муддат етиб келишига қарамасдан Ж.Ҳамраев менга пулларимни бермасдан алдаб юрди. Бироқ, кейинчалик эшитишимча Ж.Ҳамраев пулларни бермасдан Россия давлатига қочиб кетган экан. Кейин билсам Ж.Ҳамраев мендан ташқари бошқа фуқароларни ҳам алдаб қора молларини олиб кетиб, пулларини бермасдан Россия давлатига қочиб кетган экан. Ундан алданиб қолган фуқаролар билан йиғилиб, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилдик. Аризамиз юзасидан Ж.Ҳамраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, терговга жалб қилиндим. Ж.Ҳамраев менга келишилган пулларни 2022 йил 01 март куни бериши керак эди. У менга жами 2000.000 сўм миқдордаги пулларни берди холос. Ҳозирга вақтга қадар у менга қолган 8.000.000 сўм пулларимни бергани йўқ..." деб баён қилган.



Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling