“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet12/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Очилов Холмумин Ҳамраевич ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни,-...Ўғлим Ҳамраев Жамшид бир неча йиллардан буён устачилик билан шуғулланиб келар, у қиш фаслида мол олди-бердиси билан шуғулдланиб ҳам келар эди. Ўзим ҳозирда Сирдарё вилояти Ховос туманида вақтинча яшаб келаман. 2022 йилнинг қиш фаслида ўғлим Ҳамраев Жамшид билан телефон орқали гаплашган вақтимда у менга ҳозирда мол олди-бердиси билан шуғулланиб келаётганлигини айтган эди. Мен унга ушбу фаолият билан эҳтиёткорлик билан шуғулланишини, ҳисоб-китоб ишларига эътиборли бўлишини бир неча маротаба айтган эдим. 2022 йилнинг март ойининг ўрталарида мен Сирдарё вилоятидан Хатирчи туманига қайтиб келган вақтимда, ўғлим Россия давлатига ишлаш мақсадида кетганлигидан хабар топдим. Орадан бироз вақт ўтиб Хатирчи туманида яшовчи бир неча фуқаролар яшаш хонадонимга келишиб, ўғлим Ж.Ҳамраев улардан йирик шоҳли чорва молларини олиб кетганлигини, пулларни бермасдан келаётганлигини айтишди. Мен уларга ўғлим ҳозирда Россия давлатига ишлаш мақсадида кетганлигини айтдим. Бироқ, ушбу фуқароларнинг аризалари юзасидан Хатирчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ўғлимга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигидан хабарим бор. Дастлабки тергов жараёнида мен ўғлим Ҳамраев Жамшид томонидан етказилган моддий зарарларни аксариятини қоплаб бердим. Яъни Фуқаро З.Раҳматовга етказилган 34.000.000 сўм пуллардан 28.000.000 сўми қоплаб берилди ва ҳозирда ушюу фуқародан 6000.000 сўм қолган уни ҳам тез орада қўоплаб бераман. Шунингдек, Эргашев Отабек Муҳиддиновичдан 8.000.000 сўм (ўғлимни сўзига кўра 5000,000 сўм) ҳамда Яхшилиқов Жамшид Равшанқулович исмли фуқародан 14.0000.000 сўм етказилган моддий зарарларни, жами бўлиб 28.000.000 сўм миқдордаги моддий зарарни дастлабки тергов жараёнида қоплай олмадим. Қолган ушбу 28.000.000 сўм миқдордаги моддий зарарни ҳам судга қадар тўлиқ қоплаб бераман. Қолган фуқароларни барчасига етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаб бердим. Ўғлим ушбу фуқаролардан чорва молларини олиб пулларни бермасдан кетиб қолганлигидан хабарим йўқ эди. Бу ҳолатларни ўғлим Россия давлатига кетганидан сўнг билдим. Агарда хабарим бўлганида ўғлимни бу ишларини олдини олган бўлар эдим...” деб билдирган.





Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling