“тасдиқлайман”


Download 452 Kb.
bet15/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

айбланади шу ҳақдаким, у ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 05 январ куни Хатирчи тумани “Худдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Эргашев Отабек Мухиддинович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 05.01.2022 йилда О.Ергашевнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молни сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 10.000.000 (ўн милион) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 2 млн. сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларини икки ой муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, О.Ергашевга жами 8.000.000 (саккиз милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмиши билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил 16 январ куни ўзига олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Исмоилов Райим Салимжон ўғли яшаш уйида йирик шохли чорва мол боқиб семиртириб келаётганлигини ва уларни сотиш ниятида юрганлигини билган ҳолда, унинг яшаш хонадонига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, шу куни бир бош йирик шохли қора молини жами 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 30 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молини олиб кетиб, пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, Р.С.Исмоиловга жами 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил 17 январ куни ўзига олдиндан таниш бўлмаган, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Рахматов Зайниддин Рашидович яшаш уйида йирик шохли чорва мол боқиб семиртириб келаётганлигини ва уларни сотиш ниятида юрганлигини билган ҳолда, унинг яшаш хонадонига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, шу куни уч бош йирик шохли қора молини жами 37.350.000 (ўттиз етти милион уч юз эллик минг) сўмга савдолашиб, келишлган пуллардан 3 млн. 350 минг сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молларини олиб кетиб, пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, З.Р.Рахматовга жами анча миқдорни ташкил қилувчи 34.000.000 (ўттиз тўрт милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида 2022 йил январ ойининг охирларида, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи, 16.12.1995 йилда туғилган, фуқаро Элмуродов Жўрабек Сафоқул ўғлининг яшаш хонадонига бориб, унга тегишли бўлган уч бош қора молларни жами 27.000.000 (йигирма етти милион) сўмга савдолашиб, пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молларни олиб кетгач, пулларни ёки қора молларни келишилган муддат ичида бермасдан, Ж.Елмуродовга жами 27.000.000 (йигирма етти милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Хўжақулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Тилобов Чориқул Баҳронович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 2022 йил 29 январ куни Ч.Тилобовнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 13.000.000 (ўн уч милион ) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 5 млн. сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молларини келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ч.Тилобовга жами 8.000.000 (саккиз милион ) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган ўзаро-узвий боғлиқ ҳолдаги жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Полвонота” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Нурматова Фарида Садриддин қизи яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 14.02.2022 йилда Ф.Нурматованинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 9.000.000 (тўққиз милион ) сўмга савдолашиб, пулларни қирқ кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молларини келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ф.Нурматовага жами 9.000.000 (тўққиз милион ) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган ўзаро-узвий боғлиқ ҳолдаги жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” МФЙда яшовчи, фуқаро Қувондиқов Олим Карим ўғли яшаш уйида йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни тез орада сотиш ниятида юрганлигини билиб, 14.02.2022 йилда О.Қувондиқовнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, бир бош йирик шохли қора молини жами 14.300.000 (ўн тўрт милион уч юз минг) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 800 минг сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган 20 кун муддат ичида тўлаб беришини ваъда қилиб, олиб кетиб, 13.500.000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм пулларни ёки қора молларни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, О.К.Қувондиқовга жами 13.500.000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, қочиб яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида 2022 йил 01 март куни Хатирчи тумани, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи 22.08.1992 йилда туғилган, фуқаро Абдурахмонов Азамат Шавкат ўғли Хатирчи тумани “И.Карвон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Хўжақўл эшон” мол бозорига ўзига тегишли бўлган бир бош йирик шохли қора молини сотиш мақсадида чиққанлигини кўриб, А.Абдурахмонов билан унинг қора молини жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини ўн икки кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, А.Абдурахмоновга жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Янгиқурулиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро 24.02.1989 йилда туғилган, фуқаро Яхшилиқов Жамшид Равшанқулович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 2022 йил 01 март куни Ж.Яхшилиқовнинг яшаш хонадонига келиб, у билан бир бош оқ рангли 4 ёшарлик ҳўкизини жами 14.500.000
(ўн тўрт милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, олдиндан 500.000 сўм пулларини бериб, қолган 14.000.000 сўм пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, Ж.Р.Яхшилиқовга жами 14.000.000 (ўн тўрт милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, қочиб кетиб, яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Қорача” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Ширинбоев Шербек Шукруллаевич яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 06.03.2022 йилда Ш.Ширинбоевнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молни сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 8.300.000 (саккиз милион уч юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ш.Ширинбоевга жами 8.300.000 (саккиз милион уч юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб яширинган.
Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган ўзаро-узвий боғлиқ ҳолдаги жиноий ҳаракатлари билан яъни такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Шундай қилиб, Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли ўзининг юқорида кўрсатилган ўзаро-узвий боғлиқ ҳолдаги жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан яъни, такроран ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноий қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.
Мазкур, 122511/2022-24-сонли жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки терговда тўпланган далиллар айбланувчини айблаш учун етарли деб ва тергов харакатлари тамомланган деб хисоблаб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 379-моддаси асосида мазкур жиноят иши буйича айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судга юбориш масаласини хал қилиш учун жиноят иши айблов хулосасибилан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Хатирчи туман прокурорига юбориш лозим бўлади.
Жиноят иши буйича айблов хулосаси 2022 йил «28» сентябр куни Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидаги хизмат хонамда «ФУЖИЦУ» русумли компютерда «4» нусхада тузилди.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling