«тасди+лайман»


Download 260.5 Kb.
bet2/13
Sana26.01.2023
Hajmi260.5 Kb.
#1123794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
453 млн. 600 минг сўм субсидия маблағлари тўлаб юборилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Шунингдек, М.Қирғизов ҳамда И.Каримовлар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ёзёвон туманидаги “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалиги раҳбари М.Алижонов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалигининг 202-контур 9 гектар,
137-контурда 8,5 гектар, 230-контурда 5,5 гектар, жами бўлиб 23 гектар ер майдонларида аслида умуман жорий қилинмаган бўлсада, сув тежовчи технологиялар тўлиқ жорий қилиниб, фойдаланилаётганлиги ҳақидаги сохта аризани М.Алижонов номидан шакллантиришиб, мазкур мурожаат асосида “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалиги ер майдонида сувни тежовчи технология жорий қилинганидан сўнг, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб тузилиши лозим бўлган, 19.07.2021 йилдаги қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома ҳамда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани сохталаштириб, уларга “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалиги ер майдонларида сувни тежовчи технология сифатли қурилганлиги, тўлиқ ишлаганлиги ва белгиланган техник талабларга жавоб бериши ҳақидаги сохта маълумотларни киритиб, қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома ва субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани туман ишчи гуруҳ аъзоларини СТТ жорий қилинганлигига ишонтирган ҳолда тасдиқлатишиб, “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалиги раҳбари М.Алижоновга сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлаб берилиши юзасидан ижобий хулоса беришлари оқибатида, давлат бюджетидан “Сувли ариқ Файзи” фермер ҳўжалигига
193 млн. 260 минг сўм субсидия маблағлари тўлаб юборилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Бундан ташқари, М.Қирғизов ҳамда И.Каримов ўзларига юклатилган сувни тежайдиган технологиялар билан ишлаш вазифасидан фойдаланиб, 19.07.2021 йилдаги қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома ҳамда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосаларда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган майдонларнинг ўлчамини сохталаштириб, аслида жорий қилинмаган ер майдонларини асоссиз равишда ортиқча кўрсатиши оқибатида, “Истиқлол Истиқбол” фермер ҳўжалигига 0,27 гектар ер майдони учун 1 млн. 836 минг сўм, “Фар Ғайрат 2020” фермер ҳўжалигига 1,33 гектар майдон учун 11 млн. 172 минг сўм, “Фар Ўрмон ота” фермер ҳўжалигига 2,13 гектар ер майдони учун 17 млн. 892 минг сўм, “Фар Кўхинур” фермер ҳўжалигига 0,92 гектар ер майдони учун 7 млн. 728 минг сўм, жами бўлиб 38 млн. 628 минг сўм субсидия маблағлари асосиз тўлаб берилиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинган.



Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling