«тасди+лайман»


Download 260.5 Kb.
bet1/13
Sana26.01.2023
Hajmi260.5 Kb.
#1123794
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Ёзёвон туман прокурори
адлия маслаҳатчиси



_______________И.Х.Ходжаев


2022 йил « » декабрь

А Й Б Л О В Х У Л О С А С И




Қирғизов Мамаросул Шарофовични ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда
209-моддаси 2-қисми “а” банди билан, Каримов Илхомжон Солижонович, Минавваров Илхомжон Муминович ва Алижонов Мухиддин Турсуновични Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ҳамда 228-моддаси 3-қисми билан айблаш ҳақидаги 300002/2022-91ГЗ-сонли жиноят иши юзасидан

Мазкур жиноят иши 16.09.2022 йилда вилоят прокуратураси томонидан Ёзёвон туманида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган ҳаражатларни бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси


2-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган.


1-жилд. 1-2 и.в.

Жиноят иши қўзғатилишига, вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.




1-жилд. 11-224 и.в.

30.09.2022 йил куни жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишлик менинг иш юритувимга топширилган.




3-жилд. 2 и.в.
ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИ ДАВОМИДА ҚУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНГАН:

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, М.Қирғизов Ёзёвон тумани Ирригация бўлими бошлиғи лавозимида, И.Каримов Ёзёвон тумани Ирригация бўлими сув тежовчи тежовчи технологиялар бўйича мутахассиси лавозимида ишлаб келишиб, ўзларига юклатилган тумандаги фермер ҳўжаликлари томонидан жорий қилинган сувни тежайдиган технологияларни тури ва унинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш вазифаларидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида кўрсатилган манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини давлат бюджетидан қоплашга субсидия ажратилиши учун туман ишчи гуруҳига «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилиш талабини бузиб, Ёзёвон туманидаги “Фар Карим ота” фермер ҳўжалиги раҳбари И.Минавваров билан жиноий тил бириктириб, “Фар Карим ота” фермер ҳўжалигининг 104-контурдаги 8,10 гектар, 99-контурда 7,80 гектар, 98контурда 10,22 гектра, 106-контурда 4 гектар, 96-контурда 4 гектар,


92-контурда 7,68 гектар, 91-контурда 8,65 гектар, 90-контурда 5,85 гектар жами бўлиб 54,3 гектар ер майдонларида аслида жорий қилинмаган бўлсада, сув тежовчи технологиялар тўлиқ жорий қилиниб, фойдаланилаётганлиги ҳақидаги сохта аризани И.Минавваров номидан шакллантиришиб, мазкур мурожаат асосида “Фар Карим ота” фермер ҳўжалиги ер майдонида сувни тежовчи технология жорий қилинганидан сўнг, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда тузилиши лозим бўлган 19.07.2021 йилдаги қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома ҳамда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани сохталаштириб, уларга “Фар Карим ота” фермер ҳўжалиги ер майдонларида сувни тежовчи технология сифатли қурилганлиги, тўлиқ ишлаганлиги ва белгиланган техник талабларга жавоб бериши ҳақидаги сохта маълумотларни киритиб, қурилиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги далолатнома ва субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани туман ишчи гуруҳ аъзоларини ишонтирган ҳолда тасдиқлатишиб, “Фар Карим ота” фермер ҳўжалиги раҳбари И.Минавваровга сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлаб берилиши юзасидан ижобий хулоса беришлари оқибатида, давлат бюджетидан “Фар Карим ота” фермер ҳўжалигига

Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling