«тасди+лайман»


Download 260.5 Kb.
bet13/13
Sana26.01.2023
Hajmi260.5 Kb.
#1123794
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
3-жилд. 142-148 и.в.


Гувоҳ Ибрагимов Достонбек Мақсаджон ўғлининг “ У вилоят прокуратураси томонидан Ёзёвон туманида 2021 йил давомида жорий қилинган сув тежовчи технологиялар учун ажратилган субсидияларни мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган текширишда иштирок этганини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
06 февралдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчиларининг томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги 103-сонли, 2020 йил 19 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сонли, 2021 йил
23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 315- қарорларига асосан қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун мақсадли маблағлар ажратиш назарда тутилганлигини, “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонлига асосан, сув тежовчи технологияларини фойдалнувчи фермерларга субсидия ажратиш назарда тутилганлигини, шунингдек, унда субсидия ажратилган биринчи йилида фойдаланувчи томонидан СТТдан фойдаланмаган тақдирда, субсидиянинг 100 фози қайтарилиши кўзда тутилганлигини, шундан асосда, “Сувли ариқ файзи” фермер хўжалигида 2021 йилда жорий этилган СТТ учун 193 200,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилганлигини, Субсидия маблағи туман комиссияси томонидан 2021 йил 19 июлдаги хулосасига асосан ажратилганини, мазкур хулосада фермер хўжалигида
23 гектар пахта майдонида томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича Давлат бюжетидан 202.000,0 минг сўм субсидия маблағи ажратиш, шунингдек 2021 йил 19 июл кунига томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланганлигини, ишга тушурилганлиги тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан фермер хўжалиги дала майдонларида жорий этилган СТТ жойига чиқиб ўрганилганни 2021 йилда ва 2022 йилда хўжалик томонидан СТТдан фойдаланилмаганлиги аниқланганлигини, Хусусан, СТТ технологиядан фойдаланмаганини, дала шипонидан сақлаб турилганлиги, магистрал қувурлари ва томизгичли ленталари бир маротаба ҳам ишлатилмаганлиги аниқланганлигини, СТТ тўлиқ қурилиб битказилмаганлиги ва ундан фойдаланмаганлиги учун “Сувли ариқ файзи” фермер хўжалигига 193.200,0 минг сўм субсидия маблағлари туман комиссиясининг хулосаси асосида нотўғри ажратилиб, Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганлигини, “Фар Карим ота” фермер хўжалигида 2021 йилда жорий этилганлигини СТТ учун 453.600,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилганини, Субсидия маблағи туман комиссияси томонидан 2021 йил 19 июлдаги хулосасига асосан ажратилганини, мазкур хулосада фермер хўжалигида 54 гектар пахта майдонида томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича Давлат бюжетидан 475.200,0 минг сўм субсидия маблағи ажратишни, шунингдек 2021 йил 19 июл кунига томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якулланиб, ишга тушурилганлиги тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан фермер хўжалиги дала майдонларида жорий этилган СТТ жойига чиқиб ўрганилганда
2021 йилда ва 2022 йилда хўжалик томонидан СТТдан фойдаланилмаганлиги аниқланганини, Хусусан, СТТ технологиядан фойдаланмасдан дала шипонидан сақлаб турилганлигини, магистрал қувурлари ва томизгичли ленталари бир маротаба ҳам ишлатилмаганлиги аниқланганлигини, СТТ тўлиқ қурилиб битказилмаганлиги ва ундан фойдаланмаганлиги учун “Фар Карим ота” фермер хўжалигига 453.600,0 минг сўм субсидия маблағлари туман комиссиясининг хулосаси асосида нотўғри ажратилиб, Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганлигини, Субсидия маблағлари ажратилиши учун асос бўлган туман ишчи гугухи хулосаларида кўрсатилган СТТ жорий қилинган пахта майдонлари ўлчамлари тўғрисидаги маълумотлар билан мазкур майдонларнинг туман ер хисоботидаги ер майдонларининг ўлчамлари фарқ қилиши натижасида, яъни хулосаларда ер майдонларини ўлчамлари ортиқча кўрсатилиши натижасида 4 та холатда жами 38.628,0 минг сўм субсидия маблағлари ортиқча ажратилганлиги аниқланганлигини, “Истиқлол Истиқбол Имконият” фермер хўжалигида жорий қилинган СТТ учун жами 204 000,0 минг сўм субсидия ажратилганлигини, ишчи гурухнинг 19.07.2021й кунги хулосасига асосан фермер хўжалигининг 30 гектар пахта майдонида СТТ тўлиқ куриб битказилганлигини, фойдаланилганлиги учун 204 000,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилиши тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан хулосада кўрсатилган пахта майдонлари контурлари бўйича ўлчамлари ер хисоботлари бўйича ўрганилганда 0,27 гектар пахта майдони ортиқча кўрсатилганлиги аниқланганлигини, бундан ташқари субсидия ажратилишида
1,05 коеффисент қўлланилиши қайта хисоб-китоб қилинганда юқоридаги 0,27 гектар пахта майдони учун 1.836,0 минг сўм субсидия маблағи асосиз ажратилганлиги аниқланганлигини, “Фар Ғайрат 2020” фермер хўжалигида жорий қилинган СТТ учун жами 210 000,0 минг сўм субсидия ажратилганини, ишчи гурухнинг 19.07.2021й кунги хулосасига асосан фермер хўжалигининг 25 гектар пахта майдонида СТТ тўлиқ куриб битказилиб, фойдаланилганлиги учун 220.000,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилиши тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан хулосада кўрсатилган пахта майдонлари контурлари бўйича ўлчамлари ер хисоботлари бўйича ўрганилганда 1,33 гектар пахта майдони ортиқча кўрсатилганлиги аниқланганлигини, бундан ташқари субсидия ажратилишида 1,05 коеффисент қўлланилиши қайта хисоб-китоб қилинганда юқоридаги 1,33 гектар пахта майдони учун 11.172,0 минг сўм субсидия маблағи асосиз ажратилганлиги аниқланганлигини, “Фар Ўрмон ота” фермер хўжалигида жорий қилинган СТТ учун жами 210 000,0 минг сўм субсидия ажратилганлигини, ишчи гурухнинг 19.07.2021й кунги хулосасига асосан фермер хўжалигининг 25 гектар пахта майдонида СТТ тўлиқ куриб битказилиб, фойдаланилганлиги учун 220 000,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилиши тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан хулосада кўрсатилган пахта майдонлари контурлари бўйича ўлчамлари ер хисоботлари бўйича ўрганилганда 2,13 гектар пахта майдони ортиқча кўрсатилганлиги аниқланганини, бундан ташқари субсидия ажратилишида 1,05 коеффисент қўлланилиши қайта хисоб-китоб қилинганда юқоридаги 2,13 гектар пахта майдони учун 17.892,0 минг сўм субсидия маблағи асосиз ажратилганлиги аниқланганлигини, “Фар Кухинур” фермер хўжалигида жорий қилинган СТТ учун жами 226 000,0 минг сўм субсидия ажратилганлигини, ишчи гурухнинг 19.07.2021й кунги хулосасига асосан фермер хўжалигининг 27 гектар пахта майдонида СТТ тўлиқ куриб битказилиб, фойдаланилганлиги учун 237.600,0 минг сўм субсидия маблағи ажратилиши тасдиқланганлигини, назорат тадбири давомида мутахасислар томонидан хулосада кўрсатилган пахта майдонлари контурлари бўйича ўлчамлари ер хисоботлари бўйича ўрганилганда 0,92 гектар пахта майдони ортиқча кўрсатилганлиги аниқланганлигини, бундан ташқари субсидия ажратилишида 1,05 коеффисент қўлланилиши қайта хисоб-китоб қилинганда юқоридаги 0,92 гектар пахта майдони учун 7.728,0 минг сўм субсидия маблағи асосиз ажратилганлиги аниқланганини, бундан ташқари, Фермер хўжалиги даласига борган холда ўрганиш патижаси 2022 йилда СТТлардан фойдаланмаган фермер хўжаликлари ҳам мавжудлиги аниқланганлигини, қарорга кўра, туманда субсидия ажратилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилишини, ишчи гуруҳ раҳбари туман ҳокими ҳисобланишини, Қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари комиссиянинг раисининг ўринбосари ҳисобланишини, шунингдек, ишчи гуруҳда агроинспекция туман бўлими, туман қишлоқ ҳўжалик бўлими, туман фермер ва деҳқон ҳўжаликлари кенгаши раиси, туман ирригация бўлими ходимлари бўлганлигини, комиссия томонидан талабгорнинг аризасига асосан комиссия аъзолари томонидан талабгорнинг СТТларига борилиб, ўрганилишини, ўрганишда, фермер ҳўжалигининг ер майдони, технология ўрнатилганлиги, улардан фойдаланилганлиги ўрганилгандан кейин, ишчи гуруҳ томонидан далолатнома тузилишини, қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги аниқлангандан сўнг, туман ишчи аъзолари томонидан субсидия бўйича далолатнома тузилишини, далолатномага асосан, туман ҳокимлиги томонидан хулоса қилиниб, хулосага туман ҳокими имзо қўйишини, мазкур хулоса ва далолатнома вилоят ҳокимлигига юборилиб, вилоят орқали республика субсидия комиссиясига юборилишини, Республика томонидан мазкур далолатнома ва хулосага асосан талабгорга СТТдан фойдаланганлик учун ҳаражатларини қоплаш мақсадида белгиланган субсидия маблағлари ажратилишни, ўрганиш натижаларига кўра, сувни тежайдиган суғориш технологиялари талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда, сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда ёки бошқа камчиликлар аниқланганда, туман ишчи гуруҳи уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса беришни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилишини ҳамда «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали талабгорларга маълум қилишини.”
- деб берган кўрсатмаси билан.
Download 260.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling