«тасдиқлайман» Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 86.5 Kb.
bet2/7
Sana04.01.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1077393
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Етакчи ташкилот хулосаси

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш методологияси, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг амал қилиш механизмига бағишланган илмий тадқиқотлар Келсей Ж. Оконор, Т. Хан Д. Станко, Г. Бассо, М. Доллс, С. Бехрэндт, Ж. Берг, Р. Мэркл, Б. Бабажанян, Р. Бэттие3 каби чет эл олимларининг илмий ишларида таҳлил этилган.
Яқин хориж мамлакатларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, ижтимоий давлатни шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари Ф.И. Шароков, Г.А. Ахинов4ларнинг илмий асарларида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг назарий-методологик асослари, хорижий мамлакатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими ва моделлари амал қилишининг хусусиятлари Н.А. Волгин, В.В. Антропов, С.В.Калашников5 ва бошқа олимлар томонидан ўрганилган.
Ўзбекистонлик А.В. Вахабов, Т.М. Ахмедов, Қ.Х. Абдурахмонов, Х.П. Абулқосимов, Н.М. Мажидов, Б.Х. Умурзоқов, Р.Р. Хасанов, М.К. Абдуллаева, Р.Ф. Джуманова, Н. Зокирова, М.А. Хакимова, Б.Ш. Хусанов6 ва бошқа иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш методологияси, мамлакатда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини баҳолаш йўналишлари, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг илғор хориж тажрибасидан мамлакатимиз амалиётида ижодий фойдаланиш имкониятлари каби масалалар тадқиқ этилган.
Бироқ иқтисодий адабиётда ушбу масала юзасидан олиб борилган тадқиқотлар таҳлили иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш методологиясини, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини амалга оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқаради. Муаммонинг долзарблиги, иқтисодий адабиётда етарлича ўрганилмаганлиги, кутилаётган илмий натижаларнинг илмий-амалий аҳамиятга эгалиги ушбу мавзу тадқиқот объекти сифатида танлаб олинишига асос бўлди.

Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling