«тасдиқлайман» Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти
Download 86.5 Kb.
|
Етакчи ташкилот хулосаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат
- Тадқиқотнинг объекти
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг ижтимоий иқтисодий мазмунини ёритиб беришга қаратилган ёндашувларни тадқиқ этиш; аҳоли турмуш даражасини давлат томонидан тартибга солишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида унинг ижобий жиҳатларидан Ўзбекистонда фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш; Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси таркибини шаклланиши хусусиятларини тахлил этиш; мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини давлат томонидан тартибга солишда имтиёзлардан фойдаланиш амалиётини очиб бериш; Ўзбекистон аҳолиси давромадлари ва турмуш даражасини Пирсон усули асосида таҳлил этиш ва корреляцион боғлиқликларни аниқлаш; мамлакатимизда инсон капиталининг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги ролига баҳо бериш; аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини рағбатлантиришда ижтимоий омиллардан самарали фойдаланиш имкониятларини очиб бериш; аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишда «Вақф»дан фойдаланиш йўналишлари бўйича тавсиялар бериш. Тадқиқотнинг объекти Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси механизми ҳисобланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда давлат трансферт дастурлари самарадорлигини ошириш, маблағлар тақсимоти-нинг манзиллилик хусусиятини кучайтиришда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтожлиги чегарасини ишлаб чиқиш ва яшаш минимумининг ижтимоий стандартларини жорий қилиш назарий-услубий жиҳатдан асосланган; аҳоли реал даромадлари ва инфляциянинг боғлиқлиги, истеъмол товарлари нархининг ўсишига кўра даромадларни индексациялаш орқали номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориши назарий-услубий жиҳатдан асосланган; аҳоли истеъмол харажатлари ва жамғармаларини ўзгариш тенденциясини аниқлаш даражасини оширишда истеъмолчиларнинг умумий иқтисодий ўзга-ришлар ва молиявий аҳволи бўйича кутишларни сўровномалар орқали аниқ-лашдан статистика тизимида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги назарий-услубий жиҳатдан асослаб берилган; аҳолининг кам таъминланган қатламлари тадбиркорлигини қўллаб-қувват-лаш тизими олинган маблағлар бўйича фоизлар тўламаслик ва ижтимоий ҳимоя самарадорлигини оширишга асосланган ҳолда Вақф ислом молия институти механизмини қўллаш асосида такомиллаштирилган. Download 86.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling