«тасдиқлайман» Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти


Download 86.5 Kb.
bet1/7
Sana04.01.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1077393
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Етакчи ташкилот хулосаси


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти директор ўринбосари, PhD _____________З.А.Халдаров
«___» _____________ 2022 й.


Тошкент молия институти тадқиқодчиси Мухитдинова Муяссар Зиявиддиновнанинг “Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг иқтисодий механизми” мавзусидаги 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ва унинг авторефератига етакчи ташкилот томонидан берилган


ХУЛОСА


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда кейинги йиллардаги иқтисодий-сиёсий ўзгаришларга кўра иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишга таъсири шароитида аҳоли бандлиги, айниқса аҳолининг кам таъминланган қисмини иш билан таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш муаммо сифатида қайд этилмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра “коронавирус пандемияси дунё бўйича норасмий секторда банд бўлган жами 2 млрд (жаҳондаги жами иш билан банд одамларнинг 62%и, жумладан, кам даромадли мамлакатларда 90%, ўрта даромадли мамлакатларда 67% ва ривожланган мамлакатларда 18%) аҳолининг ишсиз бўлиб қолишига олиб келди”1. Бугунги кунда жаҳонда аҳоли турмуш даражасини оширишда фискал сиёсатдан мақсадли фойдаланиш, ишсизлик нафақалари амалиётини самарали ташкил қилиш, ижтимоий суғурта, пенсия ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш кабилар долзарб муаммолар бўлиб қолмоқда.
Жаҳонда аҳоли турмуш даражаси ва даромадларини оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда мавжуд тизим ва механизм-лардан самарали фойдаланиш билан бир қаторда муаммонинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада «аҳоли даромадлари» тушунчасининг мазмун-моҳиятини назарий жиҳатдан қайта англаш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишга бўлган ёндашувларни такомиллаштириш, баҳолаш услубиётини ишлаб чиқишни ташкил этишнинг истиқбол талабларидан келиб чиққан ҳолда иш (янги) ўринларини яратиш, даромадлар мутаносиб-лигини таъминлаш, даромадларни шакллантиришда гендер муаммоларини ҳал этиш каби йўналишдаги тадқиқотлар устувор даражада амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида аҳолининг турмуш сифатини кескин даражада ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини тубдан янгилаш, камбағаллик даражасини камайтириш борасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Биз бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик. Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди. Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз”.2 Бу борада иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини аниқлашда инфляцияни эътиборга олган ҳолда услубий жиҳатдан такомиллаштириш, меҳнат бозори мутаносиблиги ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат фаоллигини тўлиқ амалга ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш ва даромадларини оширишнинг услубий асосларини такомиллаштириш каби йўналишлардаги тадқиқотлар ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бирига айлантирди ҳамда ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини янада кучайтиришни объектив зарурат эканлигини кўрсатди.

Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling