«тасдиқлайман» Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти


Диссертация авторефератининиг сифати


Download 86.5 Kb.
bet6/7
Sana04.01.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1077393
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Етакчи ташкилот хулосаси

Диссертация авторефератининиг сифати. Диссертация автореферати тадқиқотнинг асосий илмий ғоялари ва натижаларини ўзида акс эттирган ҳамда расмийлаштириш жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг фан докторлик диссертациялари авторефератини расмийлаштириш бўйича белгиланган талабларига тўла жавоб беради.
Диссертация бўйича билдирилган камчиликлар ва мулоҳазалар:
1. Диссертация ишида мамлакатимизда илмий тадқиқот институтлари кесимида бажарилган тадқиқотлар таҳлилини янада кенгроқ амалга ошириш зарур эди.
2. Тадқиқот ишида инсон тараққиёти индекси ва билимлар иқтисодиёти индекси мамлакатимиз кўрсаткичи Россия ва Қозоғистон билан таққослаб олинган. Аммо бу билан чекланиб қолган, уларни бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан таққослама таҳлил ишини ҳам амалга оширилганда, диссертация ишини янада бойитган бўлар эди.
3. Бугунги кунда халқаро меҳнат бозорида интеллектуал товарлардан олинаётган даромад юқори. Илмий ишда айнан шу масалалар ҳам ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқоридаги кўрсатилган камчилик ва истаклар тадқиқот ишининг илмий-амалий аҳамиятини ва умумий баҳосини пасайтирмайди.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Илмий семинар


ХУЛОСА ҚИЛАДИ



  1. Тошкент молия институти тадқиқодчиси Мухитдинова Муяссар Зиявиддиновнанинг 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг иқтисодий механизми” мавзусида тайёрлаган диссертация иши 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослигига мос келади ва якунланган иш сифатида баҳолансин. Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан қўйилган талабларга жавоб беради.

  2. Мухитдинова Муяссар Зиявиддиновна томонидан эълон қилинган илмий мақолалар ва автореферат диссертациясининг мазмунини тўлиқ акс эттиради. Диссертациянинг ҳар бир бўлими бўйича нашр қилинган илмий ишлар мавжуд ҳамда ишда эришилган янгиликлар ва олинган натижалар амалиётга жорий қилинган.

  3. Тадқиқот ишида қўйилган мақсадга бир қатор, илмий, услубий ва амалий вазифаларни ечими орқали мамлакат статистика ва иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган ижобий натижаларга эришилган.

  4. “Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг иқтисодий механизми” мавзусидаги 08.00.01 «Иқтисодиёт назарияси» ихтисослиги буйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация муаллифи Мухитдинова Муяссар Зиявиддиновна фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига лойиқ.

Диссертация ва автореферат 2022 йил 29 декабрь Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг Илмий-методологик семинарида тингланди ва муҳокама қилинди (2022 йил 29 декабрдаги йиғилишнинг 5-сон баённомаси).






Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling