«тасдиқлайман» Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми


Download 86.5 Kb.
bet5/7
Sana04.01.2023
Hajmi86.5 Kb.
#1077393
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Етакчи ташкилот хулосаси

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши таркибий жиҳатдан кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган. Диссертация ҳажми 160 бетдан иборат.
Диссертациянинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ҳамда предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён этилган, тадқиқотдан олинган натижаларнинг илмий-амалий аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, илмий тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши, мавзу доирасида чоп этилган илмий ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг назарий асослари», деб номланган биринчи бобида (15-65 бетлар) миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) услубияти асосида аҳоли пул даромадларини статистик ўрганишнинг назарий-услубий жиҳатлари, уларга таъсир кўрсатувчи омиллар, асосий тамойиллар, меъёрий-ҳуқуқий асослар ҳамда халқаро тажрибалар ёритилган. МҲТ халқаро стандартида аҳоли турмуш даражаси сифатига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири ҳисобланган аҳолининг умумий ва жон бошига даромадлари кўрсаткичларини шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Яъни уй хўжаликларининг истеъмолга қодирлигини аниқлаш мезони сифатида фойдаланиладиган муҳим индикатор – умумий даромадлар (жорий тушумлар) ҳисобланади, шунга асосланиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тизими кўрсатиб ўтилган.
Диссертациянинг «Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини давлат томонидан тартибга солиш ҳолатининг таҳлили» деб номланган иккинчи бобида (66-110 бетлар) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари тўғрисидаги назарий қарашлар, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг таркиби ва тамойилларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, жаҳонда амал қилаётган ижтимоий ҳимоя моделларининг ўзига хос хусусиятлари ва фарқли жиҳатлари қиёсий таққосланган, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тизими, ижтимоий ҳимоя дастурларининг самарадорлиги уларнинг қамров даражаси кўрсатиб ўтилган. Мамлакатимиз ривожланишнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти йўлидан бораётганини инобатга олган ҳолда, аҳолини ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамров даражасини ошириб бориш орқали 2030 йилга бориб Ўзбекистонда камбағаллик даражасини кескин қисқартиришининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг объектив зарурлиги илмий асосланган.
Диссертациянинг учинчи боби «Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг устувор йўналишлари» деб номланиб, унда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг методологик асосларини такомиллаштириш, ўрта муддатли истиқболда мамлакатимизда ижтимоий жиҳатдан муҳтожликни камайтириш, узоқ муддатли даврда аҳолини ўрта қатламини ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган давлатнинг ижтимоий сиёсати орқали аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўртасидаги тенгсизликни қисман камайтириш имконияти мавжуд, бунинг учун аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилувчи диний механизмдан фойдаланса бўлади. (113-141 бетлар) Ислом иқтисодиётида бойликларнинг бойлардан камбағал ва ижтимоий ҳимояга мухтож табақаларга қайта тақсимланиши асосан қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади – закот, садақа, қарзи ҳасан (фоизсиз қарз), такафул (ўзаро ёрдам) ва вақф. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда стратегиясининг муқобил сценарийлари батафсил ёритиб берилган.
Диссертация ишининг хулоса қисмида амалга оширилган тадқиқот натижалари бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Download 86.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling