Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
жаҳонда амал қилаётган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш моделларини қиёсий таққослаш ва улардан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини манзиллилигини ошириш мезони ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли истиқболда мамлакатимизда ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламларининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича муқобил сценарийлар ишлаб чиқилди;
Ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини Пирсон усули асосида тахлил этилган ва корреляцион-регрессион модели IBM SPSS статистика дастурий таъминот тўплами орқали асосланган;
оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда «Вақф»дан фойдаланиш орқали паст даромадли аҳоли турмуш даражасини ошириш механизми ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалга оширилган ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик ишончлилик интервалида текширилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва услубий таклифлардан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилигини кучайтириш, унинг қамров даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоя миллий дастурларининг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган махсус илмий-тадқиқот ишларида манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 7 та халқаро илмий-амалий конференцияда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш бўйича тавсия этган илмий нашрларда 8 та илмий мақола, шунда 4 таси республика ва 4 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |