Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


уй-жой қурилиши соҳасида –


Download 218.5 Kb.
bet8/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

уй-жой қурилиши соҳасида – уй-жойларнинг энергия сарфи самарадорлигини ошириш, турар жойларини саноат усулида қуришда инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Натижада 2025 йилгача турар жой ҳамда саноат иморат ва иншоатларида энергия тежаш даражаси 30 фоизга етказилади;
саноат қурилишида коммунал соҳа коммуникациялари ва муҳандислик тизимларини янгилаш ва йўл қурилиши соҳалари инновацион усулда қайта тикланиб, уларни интенсив тиклаш ва кўпайтириш жорий этилади;
архитектура ва лойиҳалаштиришда лойиҳа сифатини оширишга қаратилган инновацион усул ва услублар қўлланилади ҳамда замонавий материаллар ва технологиялар жорий этилади;
кадрлар сиёсатида мутахассисликлар бўйича ишчилар ва кичик менежмент кадрларини (уста, катта уста) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади;
қурилиш саноатини модернизация қилиш ҳисобига материал ва энергия сарфини камайтириш, қурилиш нархини пасайтириш ҳамда ресурсларни тежаш ва сифатини оширишда инновацион илмий ишланмалар жорий этилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида
инновацион технологияларни жорий қилиш

Туман иқтисодиётининг охирги йиллардаги ижобий динамикаси бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ.
Туманда қишлоқ хўжалигини бошқариш борасида 1 та пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик ҳамда 2 та мева-сабзавот агрокластерлар фаолияти йўлга қўйилди. Улар таркибида 193 тадан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиши кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги туман иқтисодиётининг драйвер (локомотив) соҳаси ҳисобланади. Шунга кўра, туман қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни жорий қилишда 2022-2026 йилларда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун замонавий технологиялар, шу жумладан мембранали совутиш технологияларни жорий этиш;
– маҳсулот тури ва ҳажмига қараб, аниқ молиявий манбаларни аниқлаган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига молиявий ёрдам кўрсатиш;
– томчилатиб суғориш, органик деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини бошқаришни автоматлаштириш бўйича хорижий давлатларнинг самарали тажрибасини жорий этиш. Жумладан, томчилатиб суғориш технологияси ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хамкорликда сув стежовчи технологияларни жорий қилиниши натижасида 2025 йил якунига қадар туманнинг 50 фоиздан ортиқ суғориладиган пахта ер майдонларига томчилаб суғориш технологияси жорий этилади;
– қишлоқ ва сув хўжалигида маҳсулотларни жойлаштиришда геоахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
– ҳудуднинг мавжуд имкониятларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалигининг янги йўналишларини, шу жумладан “қўш экин” технологияларини жорий қилиш;
– ёпиқ майдонларда боғдорчиликни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш, очиқ гидропоник технологияларни жорий этиш;
– озиқ-овқат саноатини ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулотлар ассортиментини, шу жумладан ижтимоий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
– қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида туман агрономларининг ихтиёрий уюшмаси – туман Агрономлари мактаби ташкил этилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги секторини ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш орқали бир гектардан олинадиган йиллик маҳсулот етиштиришни ҳозирги 1,7 минг доллардан 1,9 минг долларгача етказиш мақсадида:
– сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни етиштиришни кенгайтириш, такрорий экинлар айланмаси 1,5–2 мартага оширилади; пахта ва ғалла етиштириш ҳосилдорлигининг 1,0–1,1 мартага, мева-сабзавот етиштиришни

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling