Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида


Download 218.5 Kb.
bet11/13
Sana14.03.2023
Hajmi218.5 Kb.
#1268268
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Термиз тумани концепцияси ҚХБ

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида. Тумандаги Бешкент марказий ўйингохи тўлиқ реконструкция қилинади.
Аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва соғломлаштирувчи спорт турларига жалб қилиш мақсадида туманда , жумладан туман марказидан олис ҳудудлар ва аҳолиси зич маҳаллалар ҳудудида янги ва замонавий спорт-соғломлаштириш иншоотлари барпо этилади.
Янги спорт мажмуаларини барпо этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратилади.


Тиббиёт соҳасига замонавий технологиялар ва
инновацияларни жорий қилишни фаоллаштириш

Туман тиббиёт соҳасига инновацияларни жорий қилишда асосий эътибор тиббиёт соҳаларининг инновацион фаоллашувига қаратилиб, тумандаги кўп тармоқли, болалар поликлиникалари, 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 8 та қишлоқ врачлик пунктлари электрон поликлиника тизимига ўтказиб, электрон (онлайн) тизим жорий этилади. Жумладан:
– инновацион технологиялар асосида даволовчи тиббиёт муассасалари, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида қўшма тиббиёт муассасалари ташкил этиш ва мавжудларида даволаш ўринлари сонини ошириш;
– давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳаллий фармацевтика ва тиббиёт саноати ишлаб чиқариш қувватларини экспорт қиладиган даражада технологик қайта жиҳозлаш;
– тиббиёт муассасалари ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда масофавий тиббий ва таълим хизматларини кўрсатиш (консультация, консилиум, амалиётлар, маҳорат дарслари ва бошқалар) мақсадида телемедицинани ривожлантириш;


Туманда инновацион фаолият билан шуғулланаётган
тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш

Илмий-тадқиқот дастурлари, ишлаб чиқариш ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларидан бири инновацион фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш ҳисобланади.
Инновацион фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорлик туман иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг фаолияти, асосан, олимлар томонидан яратилган ишланмаларни ишлаб чиқариш корхоналарига мослаган ҳолда таклиф қилиш билан боғлиқ.
2025 йилга қадар туманда инновацион фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади:
инновацияларни ўз фаолиятига жорий этувчи тадбиркорлик субъектлари сонининг тумандаги бизнес субъектлари сонидаги улуши ўртача 27 фоизга етказилади (ахборот технологиялари соҳасида – 30 фоиз; соғлиқни сақлашда – 26 фоиз; қишлоқ хўжалиги соҳасида – 25 фоиз);
кичик инновацион бизнесда банд бўлганларнинг туманнинг илмий салоҳиятидаги улушини камида 17 фоизни ташкил этади;
2025 йилда тумандаги инновацион бизнес субъектлари ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган тадқиқотлар ва уларни жорий этиш сони камида 10 тани ва уларнинг натижалари бўйича интеллектуал мулк объектларига олинган патентлар ва гувоҳномалар сони 50 тани ташкил этади ҳамда тадқиқотлар учун йўналтириладиган маблағлар ҳажми камида 10 фоизга оширилади;
мазкур хўжалик субъектлари томонидан 2022-2026 йиллар давомида амалиётга камида 30 та ишланма амалиётга жорий этилади;
2025 йилда Интернет тизимдан фойдаланувчиларнинг туман аҳолисининг умумий сонидаги улуши 2020 йилга нисбатан 3 мартага оширилади ва камида
60 фоизга етказилади.
Шунингдек, дастурасосида маҳаллалар, хусусан олис маҳаллалар ҳудудида мобил алоқани яхшилаш мақсадида янги база станциялари ўрнатилади ва мавжудлари модернизация қилинади.

Download 218.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling