№
|
Қуйи тизимнинг номи
|
Вазифаси
|
1.
|
Дашбоард
|
- дашбоардда асосан турли хил статистикалар ёритиб борилади. Хусусан автотранспорт воситаларининг айни вақтдаги алоқада мавжуд бўлганлари сони, босиб ўтилган масофа, белгиланган автотранспорт воситаларининг ёқилғи сарфи ва ҳаракатдаги автотранспортлар сони кўрсатилади;
- транспорт воситасини масофани босиб ўтишга сарфланган вақти, манзилган етиб бориш вақти, соз ва носоз ҳолатдаги автотранспорт воситалари ва уларни жойлашуви;
- сабабсиз тўхтаб турган ва белгиланган маршрутдан йўлини ўзгартирган транспорт воситалар ҳамда уларнинг жойлашуви кўрсатилади.
|
2.
|
Кузатув
|
- авторанспорт воситаларининг реал вақтдаги жойлашуви, тезлиги ва ҳолатини назорат қилиш;
- маршрут бўйича транспорт воситаларини харакат траекторияси ва маршрутдан йўлини ўзгартирган транспорт воситалари, сабабсиз харакатсиз турган траспорт воситалари кузатилади.
|
3.
|
Треклар
|
- тўхташ жойлари ҳам кўрсатиб бориладиган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш чизиқлари ҳисоби юритилади;
- режа бўйича босиб ўтилиши зарур бўлган харакатланиш чизиқлари кўрсатилади;
- масофани қисқа вақтда ҳамда оптимал маршрут асосида чизиб берилган харакат чизиқлари ҳисоби юритилади.
|
4.
|
Хабарлар
|
- SMS, электрон почта хабарлари орқали ҳодисаларни ёзиб бориш имконияти;
- авторанспорт воситаларига ўрнатилган
GPS-трекерлардан олинган маълумотлар.
|
5.
|
Ҳисоботлар
|
- шаблонга асосланган умумлаштирилган ҳисобот ва график конструктори бўлиб турли шаблонларга асосланган ҳисоботларни олиш имконияти;
- хар бир траснпорт воситаси бўйича батафсил маълумот берувчи шаблон асосидаги ҳисоботларни олиш имконияти.
|
6.
|
Геозоналар
|
Харитадаги автотранспорт воситаси хизмат қилиш ҳудудини белгилаш ва шу ҳудуддан чиқиб кетмаслигини назорат қилиш;
- транспорт воситаларини харакатланиши учун белгилаб берилган маршутлар доирасидаги ҳудудлар ҳисоби юритилади.
|
7.
|
Маршрутлар
|
- маршрутларни яратиш ва улар бўйлаб ҳаракатни назорат қилиш;
- янги маршрут белгилаш ва аввла яратилган маршрутларга ўзгартириш киритиш, манзилга етиб борувчи оптимал маршрутни аниқлаш имконияти
|
8.
|
Ҳайдовчилар
|
- хар бир ҳайдовчи учун алоҳида ҳисобот олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;
- хайдовчилар тўғрисида маълумотлар, шу жумладан ёши, малакаси, авторанспорт воситаларини харакатланиш билан шуғулланиш бўйича иш стажи;
- транспорт воситаларини хайдовчиларга бириктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
|
9.
|
Тиркамалар
|
- кузатиладиган объект билан боғланган тиркамаларни назорат қилиш;
- хар бир тиркама бўйича маълумотлар ҳисобини юритиш, тиркамалар техник ҳолатини назорат қилиш.
|
10.
|
Топшириқлар
|
- тизимга юкланган вазифаларни автоматик тарзда бажариш имконияти;
- транспорт воситалари харакатланиш маршрутларни белгиланиши, хайдовчиларга билдиришномаларни тақсиланиши;
- характсиз ҳолатда турган транспорт воситаларини сабабларини аниқлаш бўйича топшириқлар ҳисоби юритилади.
|
11.
|
Билдиришномалар
|
- реал вақтда содир бўлаётган ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириб туради;
- белгиланган тезликдан ошириш, ёқилғи қуйиб олиш белгиланган геозонадан чиқиб кетишлар, белгиланган маршрутдан бошқа йўл бўйича характланиш;
- сабабсиз харакатсиз ҳолда турган транспорт воситалари ва ҳ.к. лар тўғрисида экранга овозли хабарлар беради.
|
12.
|
Фойдаланувчилар
|
- тизим администраторига фойдаланувчилар тўгрисида маълумотларни кўрсатади;
- тизимдан фойдаланиш хуқуқига кўра раҳбарият, транспорт бўлими ходимлари, диспетчерлик хизмати ходимлари ҳисоби юритилади;
- маълумотлар базасини юритиш учун масъул ходимлар ҳисоби юритилади.
|
13.
|
Объектлар
|
- тизимга бириктирилган барча автотранспорт воситаларини кўрсатади;
- транспорт воситалари жойлашган ташкилот ва автогаражлар жойлашув жойлари, геологик қидирув ишлари ўтказилаётган ҳудудлар ҳисоби юритилади;
- маршрут бўйича автотранспорт воситаси етиб бориш зарур бўлган манзиллар ҳисоби юритилади.
|
14
|
Администратор
|
- ушбу қуйи тизими хавфсизликни бошқариш жараёнларини (фойдаланувчиларни яратиш, авторизация, кириш, фойдаланувчи ҳуқуқлари) автоматлаштиришни таъминлайдиган АТда барча технологик жараёнларни тартибга солувчи ва назорат қилувчи асосий қуйи тизим сифатида пайдо бўлиши керак.
- мазкур қуйи тизим фойдаланувчи роллари ва ҳуқуқларини бошқариш, хизматларни кузатиш ва бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро алоқада бўлиш учун мўлжалланган.
|
15
|
Архивлаштириш
|
АТдаги маълумотлар ва фойдаланувчи ҳаракатлари архивини сақлаш учун мўлжалланган қуйи тизим сифатида пайдо бўлиши керак.
|
16
|
Авторизация
|
- фойдаланувчиларга рухсат бериш ва тизимда ишлашга кириш ҳуқуқларини бериш учун мўлжалланган. АТ фойдаланувчиларига фойдаланувчининг функция ва вазифаларидан келиб чиқиб, роллар бериш вазифасини бажаради. АТда ҳар бир фойдаланувчи шахсий кабинети бўлиб, унда фойдаланувчиларни турига қараб роль берилади.
|
17
|
Шахсий кабинет
|
Тегишли кириш ҳуқуқига эга ваколатли фойдаланувчилар учун тизимда ишлашга мўлжалланган қуйи тизим сифатида пайдо бўлиши керак.
|
18
|
Интеграция
|
Мазкур қуйи тизим АТга интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва ресурсларига орқали уланишини таъминлайди.
|
19
|
Логлаштириш
|
Ҳар бир кичик тизим контекстида бажарилган барча фойдаланувчи ҳаракатлари ва операцияларини ёзиб олиш учун мўлжалланган.
|
20
|
Мониторинг
|
АТнинг қуйи тизимлари томонидан яратилган барча операциялар динамикасини, уларнинг ҳолатини, интеграцияни ва бошқа маълумотларни кузатиш ва назорат қилиш учун мўлжалланган қуйи тизим ҳисобланади.
|
21
|
Классификаторлар
|
Мазкур қуйи тизим геалогия соҳасидаги мавжуд классификаторлар номини киритиш, ўчириш, сақлаш, ўзгартириш имкониятини таъминлаши керак. Шунингдек, мазкур қуйи тизим орқали янги классификаторларни қўлда битталаб, маълумотлар таркиби катта бўлганда, классификатор маълумотларини excel (.xls) формат қўринишида импорт қилиш имкониятини, уларни ўчириш, таҳрирлаш, қўшиш, сақлаш имкониятларини амалга ошириши керак.
|
22
|
Билдиришномалар
|
Мазкур қуйи тизим барча қуйи тизимлар ва модуллар кесимида амалга оширилаётган операция натижалари бўйича тегишлилигича АТ фойдаланувчиларига хабар юборишга мўлжалланган. Хабар (фойдаланувчи шахсий кабинетига кириш паролини тиклаш учун код, баённомалар ва аризалар тўғрисида келиб тушган ва бошқа хабарлар) юбориш функциялари администратор томонидан роллар кесимида тақсимланади.
|
23
|
Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш
|
Фойдаланувчилар томонидан рўйхатдан ўтиш учун маълумот юбориш, шунингдек, оператор томонидан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган қуйи тизим ҳисобланади.
|