Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


Зарина- (Маликани пушаймонлигини кўриб)


Download 241 Kb.
bet29/31
Sana23.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1287770
TuriСценарий
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.

Зарина- (Маликани пушаймонлигини кўриб) Муҳими ҳаммаси ортда қолди?
Бир бирини бағриларига босаётганида Нилуфар ҳам келиб уларга қўшилади. Шу пайт журнаистлар келиб улардан энтервю олишга киришишади.


72- ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. ШИФОХОНА.


Зарина телевизор орқали берган интервюларини кўриб ўтирибди. Синглиси Зарифа ҳам унинг ёнида.
Зарифа- Неча кундан бери шу гап. Ҳамма каналдан тинимсиз сизларни кўрсатишяпти.
Зарина- Мен ўша пайтда фақат дадамни ўйладим. Уларни кўришдан умидимни узган эдим.
Зарифа- Агар ўша одам бўлмаганида дадам ҳозир ёнимизда бўлмасдилар.
Зарина- Сен кечадан бери ким ҳақида гапираётганингни айтасанми? Ким отамни ҳаётини асраб қолди. Мен уни кўришим керак. Унга миннатдорчилигимни билдиришим керак.
Зарифа- Ҳозир у ташқарида сизни кутиб турибди.
Зарина шошиб бинодан ташқарига чиқади.
73- ЭПИЗОД
ЭКСТ. КУН. ШИФОХОНА.


Зарина ташқарига чиқар экан, уни кўчада эри Темур кутар эди. Зарина унинг бағрига отилади.
Темур- Сендан ҳовотир олдим.
Зарина- Энди мени кечирмайсиз деб ўйладим. Нега телфонларимга жавоб бермадиз.
Темур- Ростдан ҳафа эдим , отангни касаллигини билганимдан сўнг сени телфонингга тушиб бўлмади. Сўнг Зарифа билан гаплашдим.
Зарина- Ўзим ҳам йўлда эшитдим. Шу заҳотиёқ сизга ҳабар бердим.
Темур- Сени хурсанд қилайми? Отанг бизни кечирдилар.
Заринани кўзига ёш келади.




74- ЭПИЗОД
НАТ. КУН. НИЛУФАРНИНГ ҲОВЛИСИ.


Нилуфар ва онаси сарпога келган нарсаларни ташишаяпти.
Нилуфарни ойиси- Сал бўлмаса сени бахтсиз қилиб қўяр эканмиз.
Нилуфар- Ойи сиз ҳали ҳам тўй ҳақида гапираяпсизми. Сал бўлмаса қизиздан ажралиб қолардиз.
Нилуфарни ойиси- Ёнимизда соппа соғ турибсанку. Ўша воқеалар бўлмаганда, заксдан ўтиб бўлган бўлардинг. Кейин дод десанг ҳам вой десанг ҳам фойдаси йўқ эди. Туппа тузук қизимизни бир норкаманга топширардик қўярдик.
Нилуфар- Тўғри ойи ундан ёмони бўлмас эди.
Нилуфарни отаси- Она бола иккалангни гапинг тугайдими йўқми? Машина минутига пул ишлайди. Ортиб жунатворайлик ҳамма нарсасини.
Нилуфарни ойиси- Ўзиз ҳам ёрдам берингда.
Нилуфарни отаси- Менга тинимсиз телифон келаяпти Нилуфарни ўқишидан.. европага кетаяпти қизинг.
Нилуфар- Ростанми дада, кеттаманми?
Нилуфарни отаси- Кетасанда энди, эрга тегмаётганингдан кейин.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling