Муаммонинг ўрганилганлик даражаси Республикамизда умумий ўрта таълим тизимига педагог кадрларни тайёрлаш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар Ш.Абдуллаева, М.Абдужаббарова, Ш.К.Мардонов, Н.М.Эгамбердиева, Х.И.Ибрагимов, Ж.Йўлдошев. Р.Х.Джураев, Н.А.Муслимов, М.Қуронов, Ж.Ш.Джумабаева, З.Исмоилова, М.Ваҳобов, С.Матчонов, Ж.Э.Усаров, Р.Б.Ярматов, К.Д.Рискулова, А.Ш.Мухсиева, У.Н.Хўжамқулов, У.Маҳкамов, Ш.Мустафаев, Г.Муҳамедов, Р.Ниёзметова, ва бошқалар томонидан амалга оширилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимлари А.Айтбаева, А.Копытин, В.Анисимов, Ж.Шайгозова, М.Султанова, Е.Медведева, И.Левченко, Л.Комиссарова, Т.Добровольская, А.Кузнецова, О.Корженко, Е.Заргарянлар томонидан бўлажак мутахассисларни касбий амалиётга методик тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик, ижтимоий-психологик аспектлари ўрганилган.
Хориж олимлари W.Jhon Morgan, В.Грини, Т.Келлаган, М.Мескон, Ф.Хедоури, Т.Скотт Мюррей, Tony Bush, Deborah J.Teeter, Lawrence A.Sherr, C.Taylorларнинг илмий тадқиқотларида таълим жараёнини ташкил этиш ва унинг сифатини мониторинг қилишнинг назарий ва амалий асослари билан боғлиқ қатор илмий изланишлар амалга оширилган.
Талабаларни сифатли таьлим бериш фаолиятига йўналтириш, уларни касбий шакллантириш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида турли компетенцияларни такомиллаштириш каби масалалар тадқиқ этилган бўлсада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг сифатли таьлим бериш компетенциясини ривожлантириш яхлит тарзда тадқиқ этилмаган. Бу эса, уларда сифатли таьлим бериш компетенциясини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришни тақозо этади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришишга каратилган қуйидаги вазифаларни белгилаб олдик. Булар:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг педагогик-психологик ва методик хусусиятларини аниқлаштириш;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик босқичларини такомиллаштириш;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштириш;
“Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитишда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда касбий-методик компетенцияларни интенсив ривожлантиришга оид методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |