Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Download 336 Kb.
bet9/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Юзма-юз сухбат тамойили. Мазкур тамойил асосида педагогик жараён давомида шахслараро мулоқотни ташкил этиш, суҳбат иштирокчиларига бўлган ишончни, ҳурматни шакллантириш вазифалари амалга оширилади.

  • Шахсий тажрибага таяниш тамойили. Олий таълимда ҳам, умумтаълим мактабларида дидактик муҳит иштирокчиларнинг ҳаётий тажрибалари даражасида яратилиши лозим, аммо фан бўйича ДТС талабларидан четга чиқмаган ва ўта снуъийлаштирилмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ўз ўқувчиларининг нимага қодирлигини ва нима қилинса, улар ўзини намоён эта олади, ўқув топшириқларини бажаришда мотивацион интилишни юзага чиқаради каби саволларга жавоби бўлиши керак.

    Юқорида келтирилганларни умумлаштириб қуйидагиларни айтиш мумкинки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга компетентли ёндашув асосида тайёрлаш ижтимоий-педагогик омил ҳисобланади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятининг ҳар бир касбий фаолият тизими бу ижтимоий йўналган ҳаракат бўлиб, бунда бўлажак ўқитувчининг касбий ва шахсий компетенциялари муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш жараёнига компетенциявий жиҳатдан ёндашишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўринади.
    Тарбия фанини ўқитишга бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда Шарқ мутафаккирлари ҳаёти, фаолияти, ижодига оид маълумотларга таяниш, маъруза ва амалий машғулотлар жараёнида шахс таълим-тарбиясига оид педагогик қарашлар, таълимотлар, ёндашувлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шу нуқтаи назардан, тадқиқотда тарихийлик, қадриятлилик тамойили устувор тамойиллар сифатида белгилаб олинган.
    «Тарбия» фанини ўқитишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини такомиллаштиришда тажриба-синов ишлари йўналишлари танлаб олиниши ва уларни қуйидаги тартиб амалга ошириш белгиланди: 1) тарбия дарсларини ўтишга талабаларни комплекс (педагогик, психологик, методик, ғоявий-сиёсий, эстетик тайёрлаш; 2) касбий амалиётда юзага келадиган тўсиқлар ва муаммоларни мустақил ёки ҳамкорликда тадқиқ этиш орқали бартараф этиш ёки уларнинг олдини олишга тайёрлаш;
    3) ҳамкорликда ишлашнинг самарали йўлларини талабаларга ўргатиш.
    Диссертациянинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг мазмун, метод ва воситалари” деб номланган иккинчи бобида тадқиқотнинг назарий-педагогик ва назарий-амалий асослари, технологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикаси йўналтирилган педагогик жараён мазмуни, модели, ўқув лойиҳа дастури ва топшириқлари, технологияси ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга тадбиқ этиш шарт-шароитлари аниқланган.

    Мақсад: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш



    Педагогик-психологик

    Рефлексив

    Методик




    Ўқитувчиларга хос касбий ва шахсий сифатларни ўқиш давомида шакллантириб боришнинг педагогик-психологик жиҳатларини эгаллаш

    Олинган интегратив билимларни бошланғич синф ўқувчиларига Тарбия фанини ўқитиш жараёнида қўллаш кўникмаси



    Касбга хос билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш.
    Илмий соҳаларнинг назарий асосларини амалиётга тадбиқ этиш, бошланғич таълим асосларини билиш



    Такомиллаштириш воситалари





    Мазмуни



    Ишлаш шакллари

    Шарт-шароитлари

    Назорат




    Ташхислаш







    Натижа: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасининг такомиллашуви




    1. Download 336 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling