Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш модели


Download 336 Kb.
bet10/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш модели

Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёлаш методикасини такомиллаштириш моделини лойиҳалаштиришда ўқиш ва ўрганишга, мустақил таълим олишга талабаларда мойиллик, қизиқиш ва эҳтиёжларни шакллантиришнинг устуворлигини ва шахсга йўналтирилган таъсирни таъминловчи, шунингдек, талабалар ўзларининг таълим олиш ва касбни эгаллаш йўналишларидаги функционал вазифаларини англаш, таҳлил қилиш асосида ўзини-ўзи шахсий ва касбий ривожлантириш эҳтиёжларини фаоллаштириш учун имконият яратувчи таълимий муҳитни вужудга келтириш заруриятларини инобатга олиш зарур.
Тарбия фанини ўқитишда касбий сифатларни ривожлантиришда яратилган шарт-шароитлар талабалар учун шахсий сифатларини ривожлантиришга имконият яратиш, уларни касбий фаолиятда самарали қўллай олишга ундовчи мотивлаштириш муҳити сифатида ҳам хизмат қилиши керак. Демак, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш моделини лойиҳалаштиришда талабалар учун қуйидаги шарт-шароитларнинг яратилиши зарурияти инобатга олиниши муҳим:
педагогик-психологик (ўқитувчиларга хос касбий ва шахсий сифатларни ўқиш давомида шакллантириб боришнинг педагогик-психологик жиҳатларини эгаллаш);
рефлексив (олинган интегратив билимларни бошланғич синф ўқувчиларига Тарбия фанини ўқитиш жараёнида қўллаш кўникмаси);
методик (касбга хос билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш. Илмий соҳаларнинг назарий асосларини амалиётга тадбиқ этиш, бошланғич таълим асосларини билиш).
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш биз таклиф этаётган моделнинг асосий компонентларидан бири бўлиб, мазкур жараённи такомиллаштиришда илғор педагогик тажрибалар ва замонавий ўқитиш воситалари, энг қулай ва самарали ҳисобланган методлар ва ёндашувларни амалиётда қўллаш ҳамда талабаларнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва имкониятларини баҳолашда белгиланган вазифаларни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш жараёнида рефлексив алоқа таъминланиши зарур.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган модел қуйидаги талабларга жавоб беради:
замонавий педагогикада кўпинча тарбияда муаммоли вазиятга тушган болаларга ёрдам бериш, уларни маънан соғломлашишга йўллаш сифатида қарашади. Бунинг учун болага тарбиявий таъсирни таъминловчи ва унга ҳиссий кечинмаларини тузатишга ёрдам берувчи, жисмоний ва психик зўриқишни бартараф қилувчи ва қўрқув ҳамда тортинчоқликдан халос қилувчи турли хил санъат турлари ва бадиий фаолият воситаларидан фойдаланилади;
педагогика соҳасида ҳаётий муаммоларни ҳал этишнинг махсус ташкиллаштирилган гуруҳий шакли – психодрама, шахсий ривожланиш, мулоқот тренинглари қўлланила бошланди ва одат тусига кирди. Бунда психотерапия ютуқлари педагогик амалиётга кўчирилаётгандек тааъссурот ҳосил бўлади. Аммо аслида ҳаммаси ўзгача: етарлича узоқ муддат давомида амалий тиббий психология юзлаб йиллар давомида синовдан ўтган тарбия технологияларига қарам бўлган бўлса, ана энди уларнинг педагогикага қайтиши содир бўлмоқда ва янгиланган усуллар жамланмаси ва психологик терминология такомиллашади;
таклиф этилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш модели қатъий мутаносиблик асосида қурилади, талабанинг индивидуал қобилиятлари ва имкониятларини ҳисобга олади; мунтазам ўзгариб бораётган ахборот жамиятида бошланғич синфнинг замонавий бўлажак ўқитувчисига қўйиладиган асосий талаблар;
бошланғич синф ўқитувчисини тарбия фанини ўқитишга методик тайёрлашнинг интегратив жиҳатларини ўз ичига олади; касб фаолияти тузилиши ҳақидаги педагогик-психологик тасаввурлар;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик тайёргарлик (касбий тайёргарлик кўрсаткичи сифатида) даражаларига қўйиладиган асосий мезонларни ҳисобга олади; умумий касбий компетенциясининг аҳамиятига молик элементларини асослайди: концептуал элемент (педагогика, психология, дидактика, тарбия фани, тарбия фанини ўқитиш методикаси); рефлексив (процессуал) элемент (методик, интегратив кўникмалар); интегратив-шахсий элемент (бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг шахсий фазилатлари, интеграциялаш қобилияти ва бошқалар);
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини компетенциявий ёндашув асосида касбий компетентлигига йўналтирилган ва интегратив ёндашувлар қўлланилишини назарда тутади; тарбияга компетенциявий ёндашув нуқтаи назаридан компетенциялар мажмуи мутлақлик касб этмайди. “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” да тарбия нуқтаи назаридан компетенцияларни “фазилатлар” сифатида талқин қилинганига гувоҳ бўлиш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, қачонки фазилатлар қадриятлар интериоризацияси (ички англанганлик) даражасида намоён бўлса, у ҳолда мазкур жараёнга нисбатан “компетенция” тушунчасини қўллаш мумкин. Аниқроғи, фазилатларнинг мотивацион ва когнитив даражада намоён бўлишини компетенциянинг шаклланганлиги сифатида эътироф этиш мушкул. Кундалик фаолият ва касбий аҳамиятга эга кўникмалар – ҳаёт соҳиби бўлмиш инсон – мамлакат фуқаросини тарбиялашга умумдавлат-ижтимоий буюртмаси билан; давлат ва жамиятдаги иқтисодий, илмий, ижтимоий, маънавий ўзгаришлар динамикаси, инсон потенциали (интеллектуал, жисмоний, маънавий) билан белгиланади ва компетенциялар ана шу қарашлар доирасида шаклланади;
компетенциявий ёндашувнинг ўзига хос жиҳати – компетенцияларни уларнинг ўзаро алоқалари, боғлиқликлари, ўзаро бир-бирини тўлдириши, бойитиши билан боғлиқликда қараб чиқилиши ва аниқланиши бўлиб, бу унинг амалга оширилиши натижасини ўқувчи эгаллаши лозим бўлган компетенциялар тизими сифатида тасаввур этиш имконини беради;
нафақат бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган, балки келгусида касбий ўсиш истиқболларини ҳам ўз ичига олади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш компетенциялари назорат қилинади, ташхисланади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели тўлиқ амалга оширилганда касбий фаолиятининг сифат самарадорлигига эришилади.
Ушбу босқичда телефондан фойдаланиш қоидалари”, “ташқи кўриниш одоби”, дастурхон атрофида ўтириш одоби”, “мосини топ”, жамоат жойларида ўзини тутиш”, “менинг севимли қахрамонларим”,“сой бўйида”, “нотаниш киши ким”, “тартиб интизом – муваффақият сари илк қадам” интерфаол ўйинларидан фойдаланилди.
Технологиянинг иккинчи босқичи “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг мазмун, метод ва воситаларидеб номланиб, мазкур босқичда мавзуларни ўрганишда тарбия фанини ўқитишганинг ижтимоий-таълимий, шахсий аҳамиятини аниқлаш ва таҳлил этиш вазифалари ҳал этилди.
Мавзуларни ўрганишда тарбия фанини ўқитишнинг ижтимоий-таълимий, шахсий аҳамиятини аниқлаш ва таҳлил этиш индивидуалликка йўналтирилган ўйинлар асосида ташкил этилди.
Бу босқич“ватан ишончи””, “менинг маҳалламда яшаш яхши”, “билим олиш сирлари”, “мактабим гулшаним”, “зукко ўқувчи ўйини”, “юмшоқ маҳорат (Soft Skills)”, сехрли сўзлар”, “қалб ойнаси”, “яхши ва ёмон одатлар”, “имкониятлар ва эхтиёжлар”, “мен қандай инсон бўлишим керак”, “ким бўлсам экан?”, “яхши ва ёмон одатлар”, “ёлғоннинг умри қисқа”, “бировнинг хаққи”, “инсонпарварлик”, “дўстлик – олий фазилат” каби технологиялар асосида ташкил этилди.
Технологиянинг учинчи босқичи “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашга йўнaлтирилгaн тaжрибa-синoв ишлaрининг сaмaрaдорлиги” деб номланиб, мазкур босқичда тарбия фанини ўқитиш компетенцияларини ривожлантиришга ва ассесмент топшириқларни бажаришда сифатли таьлимни ташкил этиш ечимлардан фойдаланиш вазифаларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Умумий педагогика” фанини ўқитиш жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикаси асосида ўқув машғулотларини ташкил этиш билан бир қаторда “бинар дарс”лар ҳам ташкил этилган ва ўқув жараёнида самарали фойдаланилган.
Диссертациянинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашга йўнaлтирилгaн тaжрибa-синoв ишлaрининг сaмaрaдорлиги” деб номланган учинчи бобида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасига доир тажриба-синов ишлари мазмуни, босқичлари, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари томонидан амалга оширилган методик ишлар ўрганилиб, тавсифланди ва математик-статистик таҳлили ёритиб берилган.
Диссертациянинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашга йўнaлтирилгaн тaжрибa-синoв ишлaрининг сaмaрaдорлиги” деб номланган учинчи бобида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш компетенцияни ривожлантиришга доир тажриба-синов ишлари мазмуни, босқичлари, талабалар томонидан амалга оширилган методик ишлар ўрганилиб, тавсифланди ва математик-статистик таҳлили ёритиб берилган.
Тажриба-синов ишлари Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Андижон давлат университетларида амалга оширилди.
Тажриба-синов ишлари қуйидаги уч босқичда (асословчи, шакллантирувчи, таъкидловчи) амалга оширилди.
Тадқиқот давомида бўлажак бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини (илмий ва илмий тадқиқот, экспериментал-тадқиқий кўникма, малакаларининг) ривожланганлик даражасини ўрганишнинг илмий амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлишига эътибор қаратилди. Бунинг учун эса мазкур ҳолат илмий-педагогик жиҳатдан ўрганилди ва натижаларни баҳолашга оид мезонлар (кўрсаткичлар) асосланди. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Талабаларнинг педагогик-психологик тайёргарлиги
2. Методик тайёргарлиги
3. Ғоявий-сиёсий, эстетик тайёргарлиги
Мазкур мезонларга (кўрсаткичларга) таянган ҳолда бўлажак бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрини тарбия фани бўйича билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини эгаллаш даража кўрсаткичлари аниқланди (1- жадвалга қаранг).

Педагогик-психологик

Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари



Методик





Ғоявий-сиёсий, эстетик







Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling