Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


- расм. Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларида коммуникативлик компетенциясини ривожлантириш босқичлари


Download 336 Kb.
bet6/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

1- расм. Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларида коммуникативлик компетенциясини ривожлантириш босқичлари
2. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ахборот билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш. Бу омил ҳам бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида касбий компетенцияларидан бирининг алоҳида шакллантиришга эътибор қаратишни тақозо этади. Бошланғич синф ўқитувчисининг ахборот билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш Тарбия дарсларини самарали ташкил этишда ўзининг ўрни ва таъсирига эгадир. Чунки ўқитувчи Тарбия дарсини айни пайтда содир бўлаётган маълумотлар билан бойитиши лозим. Бундан ташқари дарсда ахборотнинг турли шаклларидан ўринли фойдаланиш ҳам ўқувчини глобал алоқалар муҳитида тўғри мўлжал олишга ўргатишнинг илк педагогик ёндашувларидан ҳисобланади.
3. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодкорликни ривожлантириш. Мазкур омил нафақат Тарбия дарсларида, балки бошқа дарсларда ҳам ўзининг имкониятларига эгадир. Ижодкор ўқитувчигина ўқувчилар кўз ўнгида обрўга, ижтимоий мавқега эга бўлади. Агар ўқитувчи ижодкор бўлмаса, бир хилликка ўрганиб қолса ва бу ҳолат учун одат бўлиб қолса, ўқувчилар учун унинг дарси энг зерикарли ва энг қийин дарслардан бўлиб қолади. Шунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида бу сифатни таркиб топтириш ва ривожлантиришга олий таълимда алоҳида урғу бериш лозим. Хаттоки, пассив талабаларда ҳам ижодкорликни юзага чиқариш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ҳар бир талабанинг ўзига хос ноёб томонларини ОТМ ўқитувчиси пайқаши, уни юзага чиқариши, қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Бунда турли инновацион технологиялар, механизмлардан фойдаланишга эҳтиёж туғилади. Айнан ижодкорлик педагогик жараённинг кемтик жиҳатларини фаол таълим шакллари воситасида тўлдиради.
4. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини арт педагогик ёндашувлардан фойдаланишга тайёрлаш. Ушбу омил бошланғич таълимда кенг қўлланилаётган замонавий ёндашувлардан бири АРТ технологияларни қўллашни кўзда тутади. Нега айнан АРТ технологиялар? Чунки ўқувчиларнинг ноёб ва яширинган қобилиятларини юзага чиқаришда мазкур технологиялар кенг имкониятларга эгадир. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини мазкур технологиялардан фойдаланишга олий таълим жараёнида тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисобладик. Чунки бўлажак бошланғич синф ўқувчиларида тежамкорлик, вақт назорати, жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда, ўз ишидан қониқишга ўргатишда, ўзгалар ишини баҳолашга тайёрлашда АРТ технологияларнинг дидактик имкониятлари кенгдир. Ҳозирги кунда санъатнинг инсоннинг ҳаёти, уни тарбиялашдаги роли ортиб бормоқда. Артпедагогика бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига бадиий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий билим асосларини ўрганишга дават қилади. У орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида эстетик дунёқараш шаклланади. Бу имкониятлардан методик жиҳатдан самарали фойдаланишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш ҳам бизнинг тадқиқотимизда алоҳида методик ёндашув сифатида танланди.
5. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий йўналганлик компетенцияларини ривожлантириш. Бу омил ҳам бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга самарали тайёрлашга хизмат қилади. Ижтимоий йўналганлик деганда касбий билим, кўникмаларга эга ҳолда ўзини-ўзи англаши ва баҳолаши, ҳаётий тажрибаси, маънавий хулқи, хатти–ҳаракати ва эмоционал ҳолатини бошқариши кабиларни тушуниш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларини етарлича тушуниш учун ушбу билим, кўникма ва тажрибани шакллантириш, тўғри қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан болалар билан мулоқотда маънавий-ахлоқий тарбия йўналишларини ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли биз бошланғич синф ўқитувчисида ижтимоий йўналганлик, мослашувчанликни интенсив шакллантириш орқали уларда қарор қабул қилиш, вазиятни тезкор баҳолаш каби сифатларни ҳам шакллантиришга эришилади деб хисобладик.
Юқорида таърифланган барча омиллар бирдек бўлажак ўқитувчиларни дарс бериш маҳоратини оширади ва фаолиятини талабга мувофиқ ташкил этишларида, касбий компетенцияларини мукаммаллашишида асосий ўрин тутади.
Бошланғич синф ўқитувчисининг ижтимоий йўналганлигини унинг касбий ўсиш мотивацияси билан ҳам боғлаш мумкин. Касбий ўсиш эса, интеллектуал имкониятларни ишга солиш билан кечади. Маънавий ва маърифий компонент уйғунлашади. Шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида ижтимоий йўналганликнинг когнитив ва операционал компонентлари асосида касбий ва шахсий сифатларни таркиб топтириш орқали Тарбия фанини самарали ўқитишга эришилади.
“Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”га кўра “ ...олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатлар, ижтимоий компетенцияларни ривожлантиришнинг тўртинчи босқичи амалга оширилади”.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга касбий ва ғоявий-эстетик жиҳатдан тайёрлашнинг 3 та йўналишини ажратдик:

Педагогик-психологик

Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари



Методик





Ғоявий-сиёсий, эстетик







Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling