Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


- жадвал. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари


Download 336 Kb.
bet11/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

1- жадвал. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари.
Тадқиқот жараёнида тажриба ва назорат гуруҳларида ташхислаш ишлари тестлар, технологик масалалар, амалий дидактик топшириқлар, технологик вазифалар воситасида ўтказилди. Тадқиқот ишлари натижаларининг ҳаққонийлигини амалда текшириб кўриш учун педагогик тажриба-синов ишлари ташкил қилинди. Педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни ва мақсади тадқиқот ишида таклиф қилинган шакл, метод ва воситалари ва уларни қўллаш натижаларининг нечоғлик тўғри эканига ишонч ҳосил қилишдан иборат бўлди.
Тадқиқотнинг самарадорлигини объектив баҳолаш мақсадида назорат гуруҳи учун ҳам респондентлар тасодифий танлаш йўли билан жалб этилди.
Педагогик тажриба-синов ишларининг умумлаштирувчи боскичи (2022 йил)да олинган натижалар илмий таҳлил қилиниб, мазмунан умумлаштирилди. Натижа ва хулосалар диссертация шаклида расмийлаштирилди. Натижаларнинг ишончлилигини, туғрилигини текшириш мақсадида Стьюдент-Пирсон критерияси асосида математик- статистик таҳлил амалга оширилди. Олинган натижалар тажриба аввалида олинган натижалардан юкори эканлигини кўрсатди
Олиб борилган статистик таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш юзасидан амалиётга татбик этилган ўқув- методик таъминот ва педагогик шарт-шароитлар самарадор деб топилди.
Олиб борилган илмий-методик тадқиқот натижалари таҳлили ва якунларига асосланган ҳолда қуйидаги ҳулосаларга келинди:

  1. Замонавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришда ўқитувчининг фанга доир билим, кўникма, малака ва компетенцияларини эгаллаши, энг муҳим маънавий-маърифий хусусиятларни эгаллаш, шахсий ва касбий ривожланишини таъминлаш учун мақбул шарт-шароитларни яратиш, унинг касбий сифатларни муваффақиятли ривожланишини тақозо этади.

  2. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик хусусиятлари дидактик компонентларни ўқитишнинг якка, жамоавий шакллари ҳамда лойиҳа, муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интегратив қўллашни таъминлайди.

  3. Олий таълимда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия дарсларини ўтишга тайёрлаш ҳам педагогик, ҳам ижтимоий-сиёсий тавсифга эга долзарб масала бўлиб, бунга талабаларни маънавий жиҳатдан барқарор етук мутахассис этиб шакллантириш орқали эришилади. Зеро, тарбияли инсонгина, болага мақсадли ёндашган ва шахсий намуна кўрсатган ҳолда таъсир кўрсатади. Шундагина уни ўқувчилар эшитади, унинг ортидан эргашади, айнан шу ғояга йўналган ҳолда илмий тадқиқот концепцияси танланди ва тажриба-синов ишлари мазмуни шакллантирилади.

  4. Тарбия дарслари қанчалик самарали ташкил этилса, ўқувчилар шунчалик маърифий, маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан барқарор камол топадилар. Мазкур дарслар замонавий шахсга қўйилувчи ижтимоий буюртма талабларини бажариш, XXI асрга хос ижтимоий кўникма ва малакаларни ўқувчиларда таркиб топтириш учун машқ майдони ҳисобланади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий методик компетенцияларини интенсив ривожлантириш орқали ўқувчиларни тарбиялаш, ҳаётий позицияга эга замонавий шахс этиб шакллантиришга эрта ва самарали эришишилади.

  5. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш моделин амалиётга тадбифқ этишда комплекс (педагогик, психологик, методик, ғоявий-сиёсий, эстетик тайёрлашда тизимлилик, тарихийлик, қадриятлилик, ҳаёт билан боғлиқлик) тамойилларига устуворлик бериш муҳим педагогик жиҳатларидан бири ҳисобланади.

  6. Бўлажак бошлағич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методиксини такомиллаштириш мақсадга йўналтирилган дидактик таъминот мазмуни, самарали ўқитиш шакллари, ўқитишнинг етакчи тамойиллари ва технологияларининг пухта асосланганлигига боғлиқ. Шу боис, ишлаб чиқилган методик таъминот тарбия фанини самарали ўқитишга хизмат қилади.

  7. Тадқиқот ишида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий амалиётга методик жиҳатдан тайёрлашда умумий ўрта ва олий таълим мазмунини ўзаро интеграциялаш ҳамда “Тарбия” фани мазмунидан келиб чиққан ҳолда педагогик амалиёт мазмунини такомиллаштиришга устуворлик берилди. Бу ёндашув талабаларда педагогик қобилиятларни интенсив ривожлантириш имконини беради.

  8. Бўлажак бошлағич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методиксини такомиллаштириш учун ижодий таълим муҳити, ўқувчиларда тарбиявий хусусиятларни шакллантиришга хизмат қилувчи методик кўрсатмалар, топшириқлар, дидактик машқлар, даср ва дарсдан ташқари машғулотлар махсус курс дастурининг музмуни тарбиявий жараёнларнинг самарадорлигини оширади. Буни амалга оширган статистик таҳлиллармиз ҳам яққол кўрсатмоқда. Натижалар тажриба жараёнида бўлажак бошлағич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методиксини 12.3% га ортганлигини кўрсатади. Статистик кўрсаткичлар тадқиқотга таклиф қилинган респондентлар билан ишлаш жараёнининг такомиллаштирилган дидактик ва методик таъминоти мақсадга мувофиқ ривожланганлигини далолатлайди.

Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди: Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди:

  1. Талабалар томонидан олиб борилган синов дарсларини видео тўплами яратиш ва педагогик амалиёт даврида ушбу видео дарсларни таҳлилига устуворлик бериш тартибини йўлга қўйиш.

  2. “Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитиш давомида умумтаълим мактабларида ўқитиладиган “Тарбия” фани дастури асосида дарс ишланмалар танловини мунтазам ўтказиб бориш.

  3. Талабаларни умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанидан дарс берувчи ўқитувчиларга бириктириш ва улар томонидан даврий-синов дарсларини ўтиш тартибини йўлга қўйиш. Мактаб ўқитувчиларини университетда олиб бориладиган маъруза семинар машғулотларига таклиф қилиш.

  4. “Тарбиявий ишлар методикаси” модулини ўқитиш жараёнида мактабда ўқитиладиган “Тарбия” фани дастурида мавжуд бўлган мавзуларга боғлиқ равишда таниқли олимлар, шоирлар, меҳнат фаҳрийлари ва фидойи инсонлар билан учрашувлар ташкил этиш.

Эътиборингиз учун раҳмат! (Тадқиқотчи ўз маърузасини илмий иши бўйича тайёрлаган тақдимоти орқали ёритиб берди).

Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling