Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат. Яна саволлар бўлса марҳамат, марҳамат!
Савол. Педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) Ф.Эхсонова: тадқиқотчи Мадинахон Тўрабоевани сиртдан яхши танийман. Энг аҳамиятлиси у таянч докторантуранинг белгиланган муддатидан аввал ўз тадқиқот ишини ниҳоясига етказгани қувонарли ҳол. Сизни илмий ва педагогик фаолиятингизга омад тилаган холда, қуйидаги саволга жавоб олмоқчиман: Маърузангизда “дизайн фикрлаш”ёндашувли ўқув жараёни ҳақида фикр билдириб ўтдингиз. Айтингчи, у қандай ўқув жараёни ва анъанавий ўқитишдан қандай устувор жиҳатлари билан ажралиб туради? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: саволлар тушунарлими Мадинахон Тўрабоева? Марҳамат жавоб беринг.
Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: савол учун катта раҳмат устоз. Жавобларим қуйидагича: Бугунги кунда дунёнинг энг илғор олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар талабаларни ўқитишда, креатив фиклаш кўникмаларини ривожлантришда, уларда янги ақлни яратишда “дизайн фикрлаш” ёндашувидан фойдаланмоқда. Дизайн фикрлаш – бу биринчи навбатда талабаларнинг истак ва эҳтиёжларини тушуниш, бу орқали ўқув жараёнидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш стратегияси. Бу педагогга таълим жараёнида амалий тажриба ўтказиш, талабаларнинг реал тарздаги фикр-мулоҳазаларини жамлаш ва инновацион ечимлар ёрдамида ўқув жараёнини қайта лойиҳалаш каби бир қанча имкониятларни юзага келишига ёрдам беради.
Кўп ҳолатларда ўқув жараёнида педагог ва талаба фаолияти табиий равишда такрорланадиган ҳаракат ва кенг тарқалган билимларга асосланган фикрлашга қаратилиб қолмоқда. Дизайн фикрлаш эса муаммони ҳал этишда бир хил бўлмаган ечимдан, кенг тарғиб этилган усулларга риоя қилмайдиган янги фикрлаш усулларини ишлаб чиқишга асосланади.
Шу маънода, рақамли муҳит жараёнида олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётган паллада, ўз шахсий ижодий қарашлари, ғоялари, дунё ўзгаришларига ўзининг шахсий-креатив компетенциявий сифатлари доирасида ўз фикр ва амаллари билан жавоб берадиган, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб даражада ҳисса қўшадиган кадрларни тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади.
Шу маънода биз талаба ижодкорлигини ривожлантириш, унинг креатив сифатларга эга бўлиши учун дизайн фикрлаш ёндашувли ўқув жараёни ташкил этиш лозимлини ҳақида таклиф ва тавсиялар бердик.
Do'stlaringiz bilan baham: |