Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш
Download 336 Kb.
|
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш моделини яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони, 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сонли “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш” концепцияси ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга асосланган.
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат. Яна саволлар борми? Овозлар: - саволлар йук, етарли. Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: ишни ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларини ёзма равишда такдим этишлари учун педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент М.Р.Алижонова ва педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.М.Комилова тақризчи этиб тайинлаганмиз. Бошка саволлар бўлмаса, сўз биринчи тақризчи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент М.Р.Алижоновага берилади, марҳамат! Тақризчи: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент М.Р.Алижонова: Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари, инновацион жамиятга бўлган эҳтиёж, фан-техника тараққиёти ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратиш билан бирга, уларнинг олдига тезкор қарорлар қабул қилиш, инновацион тафаккурни шакллантириш, интелектуал салоҳиятни ошириш каби қўплаб талабларни қўймоқда. Янги Ўзбекистон таълим тизимини тубдан ўзгартириш, уни халқаро стандартларга интеграциялаш, меҳнат бозори талабларига мос келувчи малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда Учинчи Ренессанс ғоясини амалга оширадиган янги авлодни вояга етказиш мақсадида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб, аллақачон, рақамли муҳит билан ўралганмиз ва таълим унга тезда мослашиши, унинг афзалликларидан фойдаланиши керак. Бунинг учун эса жамиятни рақамли кўникмаларга эга ва илғор технологиялар билан ишлаш қобилиятига эга бўлган креатив кадрларни етиштириш лозим. М.Р.Тўрабоеванинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги диссертация иши юқорида келтирилган вазифаларни бажаришга қаратилади. Диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида тадқиқотнинг ижтимоий-педагогик асослари, хорижий тажрибалар асосида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг маданий ва индивидуал омиллари ёритилган бўлиб, унинг давлат таълим сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ифодаси акс эттирилган. “Креативлик”, “компетенция”, “креатив компетенция”, “шахсий-креатив компетенция” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти педагогик нуқтаи назаридан Тадқиқот жараёнида педагоглар томонидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг асосий шартлари аниқланган ва ўрганилган илмий адабиётларни таҳлил этиш, умумлаштириш асосида талабаларнинг шахсий-креатив компетенцияси тузилишини педагогик нуқтаи назардан компонентлари ажратиб кўрсатилган. Талабаларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришда талаба шахсига қаратилган индивидуал омиллар: талабанинг психологик ҳусусиятлари (ёши, жинси, ҳарактети, темпераменти); турли вазиятларга нисбатан лоқайдлик; ўз шахсий фикрининг мавжуд эмаслиги ёки нотўғри ёки барқарор эмаслиги; талабалик даврининг бошланғич нуқтасидан ҳаракатларини тўғри, унумли тарзда йўналтирмаганлиги ёки ўз қобилиятларини тўлиқ англамаганлиги; ўз ўтмиш тажрибаларини таҳлил этган ҳолатда бугунги кун ва келажак учун аниқ мақсадни белгиламаганлиги кабилар сифатида аниқланган. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришга таъсир қилувчи педагогнинг индивидуал омиллари: педагогнинг ўзида креатив сифатларнинг ривожланмаганлиги; педагогик фаолият учун етарлича касбий компетентликнинг (ижтимоий компетентлик, шахсий компетентлик, махсус компетентлик, технологик, экстримал компетентлик1) шаклланмаганлиги; талаба шахсини таълим жараёнининг субъекти сифатида кўра олмаслиги, унинг қарашларини эътиборсиз қолдириш; аудиторияда талабалар сонининг кўплиги ва улар билан махсус шуғулланиш учун вактнинг етишмаслиги; педагог томонидан талабаларга ижодий топшириқларни, муаммоли масалларни етарлича берилмаслик каби ҳолатлари белгиланган. Ҳозирги кундаги компетенциявий ёндашувга асосланган Олий таълим Давлат таълим стандартининг қабул қилиниши таълим тизими, шахс, давлат ва жамият, фан ҳамда ишлаб чиқаришдан иборат бўлган Миллий моделнинг баъзи қисимларидаги катта ўзгаришлар, яъни давлат ва жамиятнинг тубдан ўзгариши, жамият хаётига кириб келган инновацион ахборот-коммуникация воситалар, фаннинг сўнги ютуқларига асосланган замонавий ишлаб чиқариш техника ва технологиялари, кечаги ёшлардан фарқли бугун шахсий-креатив фикр юритувчи ёшлар вужудга келиши билан изоҳланган. Ишнинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг когнитив-дидактик тизими” деб номланган иккинчи бобида тадқиқотнинг назарий-педагогик ва назарий-амалий асослари, технологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён мазмуни, модели, ўқув лойиҳа дастури ва топшириқлари, технологияси ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга тадбиқ этиш шарт-шароитлари аниқланган. Тадқиқот доирасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш моделининг амалиётга татбиқи бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга асос бўлган. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш моделини (мақсадга йўналтирилган, мазмунли-технологик, ташкилий-вазифавий, натижавий-баҳолаш компонентлари асосида) ишлаб чиқиш профессор-ўқитувчиларнинг талабаларга мос келадиган таълим услуби ва ривожланиш стратегиясини тез аниқлаш, турли хил педагогик воситалар, усулларни таснифлаш, мавжуд манбалар ва бошқа ёрдамчи материаллардан фойдаланиш имконини берган. Тадқиқот жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция” фанидан мустақил таълим жараёнини ташкил этиш учун ўқув лойиҳа дастури ишлаб чиқилган ва шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш технология такомиллаштирилган. Тадқиқотнинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг самарадорлиги” деб номланган учинчи бобида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришга доир тажриба-синов ишлари мазмуни, босқичлари, бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари томонидан амалга оширилган методик ишлар ўрганилиб, тавсифланди ва математик-статистик таҳлили ёритиб берилган. Амалга оширилган тадқиқот натижасида олинган хулоса ва тавсиялар диссертация ишининг мазмунига мувофиқлиги билан асосланади. Диссертант томонидан эълон қилинган ишлар диссертация мазмунига тўла мос келади. Ушбу илмий-тадқиқот иши юзасидан ютуқлар билан бир қаторда, баъзи мулоҳазаларни ҳам келтириб ўтиш лозим: Бир қатор саҳифаларда ишоравий, айрим саҳифаларда имловий хатоликлар кўзга ташланади. Ишнинг методологик асослари тўғрисида сўз кетганда ҳуқуқий меъёрий асослар етарлича келтирилган, лекин илмий-назарий асослар билан янада бойитиш керакка ўхшайди. Ишнинг бир неча жойида аждодларимизнинг мавзуга оид қимматли фикрлари, қарашлари келтирилган. Бизнингча, уларни бугунги кунда таълимга қандай татбиқ этиш йўллари кўрсатилса, ишнинг амалий қиммати ошган бўлур эди. Кўрсатилган камчиликлар диссертациянинг асосий назарий ва амалий натижаларига таъсир кўрсатмайди. Хулоса қилиб айтганда, М.Р.Тўрабоеванинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради ва ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этаман. Download 336 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling