Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Download 336 Kb.
|
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева
- Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова
- 110000- Педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандарти
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: - Раҳмат! Энди тақризчининг билдирган фикр ва мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўз диссертант М.Р.Тўрабоевага берилади.
Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: тақризчи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент М.Р.Алижоновага диссертация ишимизни чуқур таҳлил қилиб, баҳоли фикр ва мулоҳазаларини билдирганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Устозимиз томонидан кўрсатилган фикр ва мулоҳазаларига жавобимиз қуйидагича: 1. “Бир қатор саҳифаларда ишоравий, айрим саҳифаларда имловий хатоликлар кўзга ташланади” - дейилган. Мазкур ишоравий ва имловий хатолар бартараф этилди. 2. Тақризда: “Ишнинг методологик асослари тўғрисида сўз кетганда ҳуқуқий-меъёрий асослар етарлича келтирилган, лекин илмий-назарий асослар билан янада бойитиш керакка ўхшайди” – деган фикр билдирилган. Бунга жавобимиз шундан иборатки, диссертациянинг 1-бобида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг назарий асослари ёритилган ва ишнинг 2-бобида яна шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришга доир илмий-методик ишлар атрофлича баён этилган. 3. Тақризда: “Ишнинг бир неча жойида аждодларимизнинг мавзуга оид қимматли фикрлари, қарашлари келтирилган. Бизнингча, уларни бугунги кунда таълимга қандай татбиқ этиш йўллари кўрсатилса, ишнинг амалий қиммати ошган бўлур эди” – деган фикр билдирилган. Бунга жавобимиз шундан иборатки, диссертациянинг 2-бобида шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш технологиясида ёритилган. Эътиборингиз учун раҳмат! Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат! Мазкур диссертация ва автореферат юзасидан иккинчи тақризчи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.М.Комилованинг фикрларини эшитамиз. Марҳамат! Тақризчи: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.М.Комилова: Бугунги кунга келиб, Педагогика олий ўқув юртлари олдига касбий ва кундалик ҳаёти фаолиятида ижодий маҳорат кўрсатишга қодир бўлган креатив компетенцияга эга ёшларни тайёрлаш Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевордир, десак, айни ҳақиқат бўлади. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас”. Ҳар бир шахс потенциал равишда креатив ривожланиш эҳтиёжларига эгадир. Ўзининг ва халқининг келажагини буюк бўлишига интилган инсон борки, ҳар доим ўзини янгидан яратиши, кашф этиши лозим. Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 25 декабрь Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, ёшлар билан учрашув жараёнида бугунги ёшлар халқ келажагининг катта кучи эканлигига ишонч билдириб “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму-шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар”, деб нутқ сўзладилар. М.Р.Тўрабоеванинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги тадқиқот иши долзарб аҳамият касб этади. Диссертация ишининг кириш қисмида унинг долзарблиги етарлича асосланган, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади аниқ кўрсатилиб, мазкур мақсадни амалга оширишга йўналтирилган вазифалар белгилаб олинган. Шунингдек, тадқиқотнинг объекти, предмети, усуллари, илмий янгилиги, илмий-амалий аҳамияти белгиланган муаммодан келиб чиққан ҳолда аниқ асосланган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси учта йўналишда тадқиқ этилган. Булар: мавзуга доир республикамиз олимлари, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва хорижлик олимларнинг илмий изланишлари ҳисобланади. Диссертация учта бобдан иборат бўлиб, биринчи боби “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган. Мазкур бобда тадқиқотнинг ижтимоий-педагогик асослари, замонавий шароитларда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириб ўқитиш тизимига таъсир этувчи омиллари, креативликка йўналтирилган таълим бўйича хорижий давлатлар тажрибаси ёритилган. Тадқиқот жараёнида педагоглар томонидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг асосий шарт-шароитлари аниқланган ва ўрганилган илмий адабиётларни таҳлил этиш, умумлаштириш асосида талабаларнинг шахсий-креатив компетенцияси тузилишини педагогик нуқтаи назардан компонентлари ажратиб кўрсатилган. Янги Ўзбекистон таълим тизимини тубдан ўзгартириш, уни халқаро стандартларга интеграциялаш, меҳнат бозори талабларига мос келувчи малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда Учинчи Ренессанс ғоясини амалга оширадиган янги авлодни вояга этказиш мақсадида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини ҳисобга олган ҳолатда, “Янги Ўзбекистон”нинг олий таълим тизимида талабаларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари (Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”и Қонун, Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар, 110000- Педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандарти, 5111700 – Бошлангич таълим бакалавриат таълим йуналишининг Малака талаблари, ўқув режа ва фан дастур каби меъёрий ҳужжатлар) мазмуни илмий асосда ўрганилган. Диссертациянинг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг когнитив-дидактик тизими” деб номланган иккинчи бобида тадқиқотнинг назарий-педагогик ва назарий-амалий асослари, технологик ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели, ўқув лойиҳа дастури ва топшириқлари, технологияси такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган. Замонавий таълим тизими ўз олдига шахснинг ўз шахсий мустақиллиги, эркинлиги, креативлиги, компетентлиги сифатини шакллантиришни асосий вазифа қилиб қўйган паллада, репродуктив ўқитиш стратегиясидан воз кечиши кераклигини, бунда таълим стандартларига мос келувчи билим, кўникма ва малакаларни ўз ичига олган ҳолда ўқув режада белгиланган фанларни ташкил этишда ўқув лойиҳаларидан фойдаланилган ва талабаларнинг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув лойиҳа топшириқлари ишлаб чиқилган. “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг самарадорлиги” деб номланган учинчи бобида, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методика самарадорлиги доир тажриба-синов ишлари мазмуни, натижалари ёритиб ўтилган. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш сифатини баҳолашга мезонли-ташхисли ёндашув асосида аниқланган мезонлар, кўрсаткичлар ва усуллар сифат даражасини баҳолаш учун қўлланилган.Тажриба-синов натижалари таҳлилига кўра, тадқиқот жараёнига жалб этилган иштирокчилар тадқиқотдан кейинги олинган статистик кўрсаткичлари ўсганлиги аниқланган. Бу ҳолатни объектив баҳолаш учун статистик таҳлил амалга оширилган, аниқлаштирилган хулосалар тажриба-синов ишларининг илмий, педагогик, технологик ва методик жиҳатдан тўғри самарали олиб борилганини тасдиқлайди. Диссертант томонидан чоп этилган ўқув қўлланма ва мақоллар диссертация мазмунига тўла мос келади. Автореферат диссертациянинг мазмунига мувофиқ тузилган. Ушбу илмий-тадқиқот иши юзасидан ютуқлар билан бир қаторда, баъзи мулоҳазаларни ҳам келтириб ўтиш лозим: Муаммонинг ўрганилганлик даражасида келтирилган олимларнинг исм-фамилиялари алифбо тартибида жойлаштирилмаган Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши акс этган жумлаларда тадқиқот ишининг эгаси ҳисобланган “бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси” бирикмаси қайта-қайта ишлатилган. Тадқиқот ишининг биринчи боби учинчи параграфи номланиши “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари” деб ўзгартирилса, илмийроқ бўлар эди. Бир қатор саҳифаларда хусусан, 23, 71 ва 103 саҳифаларда айрим стилистик ва орфографик хатоликлар кўзга ташланади. Кўрсатилган камчиликлар диссертациянинг асосий назарий ва амалий натижаларига таъсир кўрсатмайди. Хулоса қилиб айтганда, М.Р.Тўрабоеванинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради ва ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этаман. Download 336 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling