«tasdiqlayman» Angren kb bosh muhandisi Egamberdiyev Sh. U. 2019 y


Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил етиш


Download 32.7 Kb.
bet2/3
Sana12.03.2023
Hajmi32.7 Kb.
#1265443
1   2   3
Bog'liq
Ichki yonuv dvigatelli YEMdan yer osti sharoitida foydalanish bo\'yicha yo’riqnoma

Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил етиш

3.1 Ер ости шароитида ЮЭМ ва ПТМ дан самарали фойдаланишнинг асосий омилларидан бири бу ер ости шароитида ҳам, кон юзасида ҳам машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини тўғри ташкил этишдир.
3.2 РММ учун зарур шартлар:
кенг автомобил ювиш ҳизмат кўрсатиш жойи, автомобил ювиш; барча техник воситалар (сиқилган ҳаво, пайвандлаш станцияси) мажбурий шамоллатиш, мойлаш, эҳтиёт қисмлар, домкрат ва ер ости шароитида ички ЁД воситалари мавжудлиги.


  1. ЮЭМ ва ПТМ дан фойдаланганда меҳнат мухофазаси

ва техника хавфсизлиги

4.1 Ер ости шароитида ички ёнув двигателли ЮЭМ дан фойдаланганда ЮЭМ га газларни (катализатор, сув тозалагич) тозалаш мосламаларини ўрнатиш зарурдир.


4.2 Кон лаҳимларини шамоллатиш учун ҳаво миқдори двигател томонидан чиқариладиган газларнинг ишчилар саломатлиги учун хавфли бўлмаган максимал рухсат этилган консентрацияларига нисбати билан белгиланади.
4.3 Минимал тоза ҳаво тезлиги 6,8 квт қувват учун 1 м / мин:
Углерод оксиди CО РЭК бўйича 0,0016% азот оксиди РЭК NО, NО2 бўйича 0,00025% ни ташкил қилади.
4.4 Кон лаҳимлари таснифига кўра, рухсат этилган максимал эркин ўтиш масофалари қуйидагилардир: тозалов ва қазиб олиш кон лахимларида камида 0,5 м ён бўшлиқлар ва ҳайдовчининг дубулғасидан кон лаҳими шифтигача камида 0,45 - 0,6 м бўлиши керак, ён бўшлиқлар бир томони камида 1 м ва бошқа томони 0,5 м бўлиши керак, ковш ҳажми рудани юклаш учун етарли бўлиши керак, ҳаракат пайтида руда тўкилишини ҳисобга олмаганда.
4.5 Портловчи моддаларни ЮЭМ чўмичида етказиб беришда чўмич юки чўмич ҳажмининг 2/3 қисмидан ошмаслиги, тезлили соатига 6 км дан ошмаслиги керак ва чўмичнинг бехосдан ағдарилишини олдини олиш учун хавфсизлик занжирлари ўрнатилиши керак.
4.6 ЮЭМ ва ПТМ ҳаракатининг тезлиги кон лаҳимларининг юзасига ва уларнинг мақсадига қараб 12 - 15 км/соат дан 6 - 8 км/ соат гача булиши керак.
4.7 Хар бир ЮЭМ ёнғинга қарши ускуналар ва агар керак бўлса, ҳайдовчи устидан ҳимоя томи билан жиҳозланган бўлиши керак.


  1. Download 32.7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling