Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Совутиш шкафларининг техник тавсифи
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совутиш прилавкалари ва витриналари
Совутиш шкафларининг техник тавсифи
Совутиш прилавкалари ва витриналари. Совутиш прилавкалари ва витриналаридан яхна таомлар, тамаддиқлар, унли қандолат маҳсулотлари, яхна ичимликларни хўрандларга сотиш жараёнида сақлаш ва намойиш этиш учун фойдаланилади. Прилавка ва витриналар ошхона, кафедраларнинг хўрандалар залларида, буфет ва кафетерийларда, магазинларда ўрнатилади. Паст ҳароратли ПН-0,4 прилавкаси. Прилавка ёғочли каркасдан тузилган бўлиб, ички томондан алюминий лист Билан, ташқи томондан эса эмалланган метали лист Билан ёпилган. У икки бўлимдан: совутиш камерасидан (чап томонда) ҳамда совутиш агрегати, бошқариш ускунаси ва буғлатгичдан оқиб тушган сувни йиғиш идиш жойлаштирилган машина бўлимларидан (ўнг томонда) иборат. Совутиш камераси ички ва ташқи томонлардан ёпилган листлар орасида жойлаштирилган иссиқлик изоляциясига эга. Маҳсулотларни жойлаштириш учун камерада учта қаторда жами тўққизта симли сават бор. Камераларнинг юқори томонида горизонтал ҳаракатлантириладиган эшикчалар қрнатилган. Машина бўлимли устида алоҳида бўшлиқда пайчали буғлатгич вентилятор Билан жойлаштирилган. Ички бўшлиқдан ҳаво вентилятор ёрдамида сўриб олиниди ва камерага совутилган ҳаво юборилади. Камерада ҳарорат -130С дан -150С гача атрофида иссиқлик релеси орқали бошқарилади. Буғлатгичдаги қировни эритиш учун электр иситгичлар ўрнатилган. Қировни эритини вақти унинг қалинлигига боғлиқ бўлиб, 20 дан 50 гача дақиқани ташкил этади. Музни эритиш вақтида совутиш агрегат ива вентиляторнинг электр двигатели ўчириб қўйилади. Умумий овқатланиш корхоналарининг яхна ва иссиқ таомлар цехларида совутиш шкафи бўлган столлардан фойдаланилади. Бу совутиш столлари, қайла, ярим тайёр маҳсулотлар, кўкатлар ва бошқа тез бузилувчан маҳсулотларни қисқа муддатда сақлаш учун мўлжалланган. Секция – стол токчали совутиш шкафи бўлган прилавка ҳамда машина бўлимидан иборат. Прилавканинг усти зангламайдиган металл билан қопланган. Секция – столнинг конструкцияси карказсиз бўлиб, унинг рамасига ҳар томондан пўлат листлар болтлар ёрдамида маҳкамланган. Столнинг шкафи олд томондан иккита эшикчага эга. Шкафнинг ички қисми юпқа зангланмайдиган металл лист билан қопланган. Машина бўлимида совутиш агрегати герметик жойлаштирилган, бундан ташқари ТРВ – 2М иссиқликни регулировка қисми вентили ва АРТ – 2-2 иссиқлик релеси ўрнатилган. Совутиш агрегатига шамол кириб туриши учун иккита ечиб олинадиган решетка ўрнатилган. Столнинг олд томонида маҳкамланган включатель дастаси орқали совутиш агрегатини ёқиб ўчирилади. Шкафни совутиш найчали буғлатгичнинг ҳавонинг табиий конвекцияси натижасида амалга оширилади. Шкаф ичидаги совуқ ҳароратни сақлаш учун ташқи ва ички қопламалар орасига пўкакли иссиқлик изоляцияси жойлаштирилган. Совутиш машинаси даврий ишлашида компрессор тўхтатиб қолади, бунда буғлатгич найчасидаги қиров қатлами эрийди ва сув машина бўлими остида жойлаштирилган идишга оқиб тушади. Шкаф ичидаги ишчи ҳарорат АРТ – 2-2 иссиқлик релеси орқали автомат равишда бошқарилади, қайсики унинг иссиқлик сезгич патрони буғлатгичнинг найчасига пайвандланган. Иссиқлик релеси магнитли пускатель катушкасига уланган. Берилган ҳароратга эришилганда иссиқлик релесининг контактлари узилади ва магнитли пускатель совутиш агрегатининг электр двигателини ўчиради. Ҳароратнинг ошиши билан иссиқлик релесининг контактлари боғланади ва магнитли пускатель агрегатини ишга туширади. Совутиш шкафлари бўлган секция – столларнинг техник тавсифи 20 – жадвалда келтирилган. жадвал Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling