Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга келажак авлодни маънавий юксак фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашда инновацион тарбия технологияларини, қонуниятларини, жаҳон тарбия консепсиялари намуналарининг қиёсий таҳлилини, таълим муассасаларида тарбия фанини ўқитишнинг шакл, метод ва воситаларини ўргатишдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга тарбия фанини ўқитишнинг назарий асослари ҳақида билим бериш; тарбия фанини ўқитиш ижтимоий зарурат сифатида илмий-амалий асослаш, фанни ўқитишда инновацион таълим технологияларидан фойдаланишнинг сифат самарадорлигини оширишга доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат
Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенсиялар)
“Тарбия фанини ўқитиш технологияси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
тарбия фанини ўқитиш технологияси фани ижтимоий зарурат сифатида,
тарбия фанини ўқитиш технологияси фанини ўрганишнинг қонуниятлари,
жаҳон тарбия консепсиялари намуналари,
тарбия жараёнини самарадорлигини оширишда илғор хорижий тажрибалар ҳақида тасаввур ва билимга эга бўлиши;
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида ижтимоий компетенсияларни шакллантиришда таълим технологияларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини,
тарбия жараёнида ижтимоий институтларнинг ўрнини,
педагогик диагностиканинг ўзига хосликларини,
таълим муассасасининг ижтимоий институтлар билан ҳамкорлигини ташкил этишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
талабаларга тарбия фанини ўқитишда таълим-тарбия технологияларидан фойдаланишнинг илмий-амалий муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот
ва педагогик технологиялар
Фанни ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан электрон доска- Ҳитачи, ЛCД – монитор, электрон кўрсаткич, видео, аудиомагнитафон, компютер, проектор, ДВД – дисководларни қўллаш орқали маъруза, семинар машғулотларида талабаларнинг назарий ҳамда амалий билимларни эгаллаш самарадорлигини ошириш мумкин. Шу боисдан, дарс машғулотларини ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйиш режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |