«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАСБИЙ ПЕДАГОГИКА
- КАСБ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
- КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ
- КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ
- МЕТОДОЛОГИЯ
ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ - бу турли усуллар тизими бўлиб, ўқув-дидактик материаллардан фойдаланиш орқали белгиланган мақсадга эришиш учун назарий дарс ва амалий машғулотлар пайтида қўлланиладиган усуллар мажмуасидир.
КАСБИЙ ПЕДАГОГИКА – умумий педагогиканинг бир соҳаси бўлиб, у тарбия, таълим, ўқитиш ҳақида қатор назарий ва амалий маълумотлар беради. Касбий педагогика саноат, ишлаб чиқариш ва меҳнат педагогикасининг масалалари билан шуғулланади. КАСБ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ - бутун ўқитиш ва ўқиш жараёнини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва баҳолашнинг тизими усули бўлиб, у мақсадга эришишга йўналтирилган ҳолда инсонларнинг ўрганиш қобилияти ва улар ўртасида мулоқот тўғрисидаги тадқиқотлар натижасига ҳамда таълим жараёнини янада самарали ташкиллаштиришнинг жонли, жонсиз воситалари билан шуғулланишга асосланади. КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ - ижтимоий ҳаётнинг маълум соҳасида фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, амалий иш-ҳаракат усулларини шакллантириш қонуниятлари, қоидалари, шакл, метод ва воситалари ҳамда мазмуни ҳақидаги педагогиканинг муҳим тармоғидир. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ – жамият эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда тарбияланувчига маълум бир касб-ҳунар ўргатишнинг маърифий жараёни. ҚОБИЛИЯТ – кишига табиатдан берилган иқтидор лаёқат. МЕТОД – ибораси (юнонча-methodas-тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот маъносини англатиб) воқеликни билиш, ўзлаштириш, ўзгартириш усуллари мажмуасидир. Метод аслида инсоннинг амалий фаолияти негизида вужудга келган. Метод – педагогик жараён элементи сифатида мазмун мақсадларга максимал мос келиши керак, ана шунда – тарбия, ўқиш, ўрганиш амалга ошади. Методнинг асосий вазифаси – қобилиятни ривожлантириш. Касбий фаолиятда методнинг асосий кўрсаткичи – унинг касбий фаолият воситаларига мослигидадир. МЕТОДОЛОГИЯ – метод ва логия ибораларининг бирлигида билиш фаолияти усули, тузилиши воситалари ва мантиқий тартиби ҳақидаги таълимот маъносини англатади. Демак, методология ҳар қандай фаолиятнинг зарурий ташкилий компонентидир. Методологик билимлар, энг аввало, муайян фаолият турларининг мазмуни ва изчиллигини ўзига қамраб олиб, одат ҳамда меъёрлар шаклида, иккинчидан, амалда бажариладиган фаолиятнинг таъсири сифатида юзага чиқади. Ҳар иккала ҳолда ҳам билимнинг асосий вазифаси билиш жараёнини тартибли равишда амалга оши риш ёки бирор объектни амалий ўзгартиришдан иборат. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling