2-МАВЗУ: МУТАХАСИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Илмий тадқиқотлар ўтказишдан мақсад мутахассислик фанларини ўқитиш ва ўргатиш хусусиятларини ўрганиш, самарали методларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, педагогик самарадорлигини аниқлаш, таълим жараёнига дидактик воситаларини қўллашга доир масалаларни ечишдан иборатдир. Илмий изланишлар олиб бориш учун ўқитувчидан мутахассислик фанининг мазмунини чуқур билиши талаб этилади. Кўпчилик бўлажак педагоглар талабалик даврлариданоқ педагогик изланишлар билан шуғулланадилар. Маълум бир мутахассислик фани бўйича услубий кўрсатмалар, макетлар, мустақил ишлар учун материаллар тайёрлайдилар. Илмий анж уман ва семинарларда маърузалари билан қатнашиб ўзларининг педагогик маҳоратини ошириб борадилар.
Илмий педагогик изланишлар жараёнини шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
1. Ўқитувчининг мутахассислик фанига оид адабиётларни ўрганиши ва амали й ишлари асосида муаммони аниқлаши.
Ўқитувчи адабиётларни ўрганиши давомида қуйидагиларни аниқлаши керак:
- ўрганилаётган муаммо тўғрисида адабиёт муаллифининг фикр мулоҳазаси;
- ўрганилаётган муаммо тўғрисида анъанавий методдан фарқлироқ киритган таклифлари;
- қанақа асосий масалалар адабиётларда ёритилмаган;
- муаммони ечишда кейинги олиб бориладиган изланишлар тартиби аниқлаб олинади.
Ўқитиш жараёнида юзага келадиган муаммога қуйидагилар киради:
- ўқитувчининг дарс жараёнида қандай қийинчиликка дуч келиши;
- камчилик ва қийинчиликларнинг юзага келиш сабаблари.
2. Фаразни тузиш ва ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш. Далиллар ва уларни таққослаш орқали изланувчи асосланган таклифни беради.
3. Изланиш натижаларини расмийлаштириш ва ўқув жараёнига қўллаш.
Мутахассислик фанларини ўқитиш методикасида илмий тадқиқотларнинг умумий ва махсус методлари қўлланилади.
Умумилмий методларга назарий изланиш, кузатиш, суҳбат ва экспериментлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |