«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor
Электрон ўқув адабиётлари
Download 1.72 Mb.
|
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон дарслик (ЭД)
Электрон ўқув адабиётлари - замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган манба ҳисобланади.
Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологияларнинг ривожлангани сари мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича асосан кам ададли электрон ўқув адабиётларини тайёрлаш ўқитиш жараёнида яхши самара беради. Электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ривожлантиришга ва қўшимча маълумотлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлади. Таълимни ислоҳ қилиш шундай электрон ўқув адабиётларини яратишни талаб қиладики уларнинг мавжуд бўлиши таълим олувчилар ва ўқитувчилар учун, таълим муассаси ва уй шароитида бир хил бўлган компьютерли муҳитни таъминлашни тақоза этади. Электрон дарслик (ЭД) - компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига мўлжалланган. Ўқитиш мақсадларига боғлиқ равишда электрон дарсликнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин: - аниқ бир фанга мўлжалланган электрон дарслик; - компьютер ўқув хонасидан алоҳида фанларни ўқитиш учун мўлжалланган электрон дарслик; - ўқув материалини очиқ ўрганишда бирор фаннинг алоҳида бўлимларини (модулларини) ўрганиш учун мўлжалланган электрон дарслик; - ўқув материали билан бирга электрон тренажерлар, виртуал стендлар, мультимедиялар берилган аниқ бир фанга мўлжаллаган электрон дарслик; - ижодий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган электрон автоматлаштирилган тизимлар; Мутахассислик фанларидан яратиладиган электрон дарсликлар таълим жараёнида қуйидаги ижобий натижани беради: - ўрганилаётган материални анъанавий ўқув адабиётларига нисбатан индуктив ёндашиш, эшитиш ва эмоционал хотираларга таъсир қилиш йўллари билан е тказиш орқали тушунишни енгиллаштиради; - таълим олувчиларнинг эҳтиёжига, тайёргарлик даражасига, интелектуал имкониятларига мослаштирилади; - ўқув предметининг моҳиятига диққатни жалб этган ҳолда кўп сондаги маълумотларни ва топшириқларни қараб чиқиш ва кўпроқ амалий масалалар ечишга имкон яратган ҳолда мураккаб ҳисоблашлар ва алмаштиришлардан холос этади; - ўрганишнинг барча босқичларида ўзини-ўзи текшириб кўриш учун кенг имкониятларни яратади; - ишни чиройли, аниқ расмийлаштиришларга ва уни ўқитувчига файл ёки қоғозга чоп этган ҳолда топширишига имкон беради; -тажрибали ўқитувчи вазифасини чекланмаган тушунтиришларни, саноқсиз такрорлашларни, эслатишларни тақдим этган ҳолда бажаради. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling