ILOVALAR
5.1. FANNING O’QUV DASTURI.
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
__________ А.К.Киргизбаев
2022 йил “_____”______
|
ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000 – Таълим
|
Таълим соҳаси:
|
110000 – Таълим
|
Таълим йўналиши:
|
60110500 – Бошланғич таълим
|
Фан/модул коди
PedMah404
|
Ўқув йили
2025-2026
|
Семестр
7
|
Кредитлар
4
|
Фан/модул тури
мажбурий
|
Таълим тури
Ўзбек, рус, қозоқ
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
Педагогик маҳорат
|
Аудитория машғулоти (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Педагогик маҳорат
|
60
|
60
|
120
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фаннинг мақсади – Шахсни ҳар томонлама баркамол инсон даражасида тарбиялаш ниҳоятда мураккаб жараён бўлиб, жуда қадим замонлардан буён ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилган. Мазкур ҳолат ёш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши, мазмуни нафақат шахс камолоти, балки жамият тараққиётини ҳам белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. Ушбу тажрибалар асосида ўқитиш шаклларида фойдаланиладиган ўқитиш қонуниятлари, принципларини ижодий қўллаш, илмий билишга доир ғоялар, назариялар, қонуниятларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, қадимдан буюк алломалар ватани бўлиб келган Ўзбекистонда ёш авлод тарбияси мутлақо ўзгача маъно касб этиши шарт. Бакалаврларни педагогик маҳорат, педагогик техника ва маданияти назарияси ҳамда амалиёти бўйича билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлаш педагогик маҳорат фанининг асосий мақсадларидан биридир. Чунки, ҳозирги замон ўқитувчиси, аввало ҳаётимизда рўй бераётган туб ўзгаришларнинг асосий моҳиятини англаши ва ҳар томонлама етук, чуқур билимга эга бўлган мутахассис, Ватани ва халқига содиқ, касбий маҳорат ва лаёқатга эга бўлган шахс бўлиши зарур.
Фаннинг вазифалари:
- таълим тизимида амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларни инсонпарварлик ва демократик тамойилларга мослаб олиб бориш;
- таълим мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда бойитиб боришни таъминлаш;
- бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан дунёқарашини ривожлантиришда миллий урф–одат ва анъаналаримиздан, бой адабий меросимиздан самарали фойдаланишнинг тезкор метод ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- таълим ва тарбия жараёнини келгусида ўқитувчилардан талаб қиладиган даражада сифатини ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминлаш учун норматив ҳужжатлар, ўқув–услубий адабиётлар, моддий–техника ва ахборот базаси билан бойитиб бориш;
- бўлажак ўқитувчиларнинг юксак касбий тайёргарлик даражаси, малакаси, билими, маданий ва маънавий–ахлоқий савиясининг сифатини замон талабларига жавоб берадиган даражада ошириб бориш;
- бўлажак ўқитувчиларни юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтаришга ўргатиш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |