Reja:
1. Quduqni ishlash holati o’rganish.
2.Quduq to’xtatilgandan keyin unga neft va gaz oqimini hisobga olish.
ФИЛЬТРАЦИЯНИНГ НОСТАЦИОНАР РЕЖИМЛАРИДА
ҚУДУҚУЛАРНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ
ГИДРОДИНАМИК МЕТОДЛАРИ
Ҳозирги вақтда фильтрациянинг ностационар режимларида ишлаётган газ қудуқдарини тадқиқ қилишнинг икки методидан фойдаланилади:
қудуқ, бекитилгандан сўнг қудуқ туби босимининг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш;
маълум бир режимда ишга туширилган қудуқ, туби босимининг ва дебитининг барқарорлашиш эгри чизиғини ифодалаш.
Бу методлар қатламнинг ўтказувчанлигини, пьезоўтказувчанлигини, ғоваклилигини аниқлаш, шунингдек, тадқиқ этилаётган қудуқ дренажлаётган майдондаги ҳар ҳил таркибли зоналарни белгилаш имконини беради. Босимни тикланиш ва барқарорлашиш эгри чизиқларидан биргаликда фойдаланиш қудуқли ишлаш жараёнида (қудуқ, туби зонасини тозалашда ва б.) қатлам параметрларининг ўзгаришини баҳолаш имконини беради.
VII. Босимнинг тикланиш эгри чизиғигни ифодалаш ва қайта ишлаш методлари
V.1. Босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш методикаси
Босимнинг тикланиш эгри чизиғини тўзиш олдидан қудуқ газ ўзатгич қувурига уланади ёки газ атмосферага чиқарилади, бунда қудуқ оғзида, қувур ортидаги бушлиқда ва дебит ўлчагичда босимнинг ўзгариши қайд қилинади.
Барқарорлаш ниҳоясига етгач, барқарорлашган босим, температура ва дебит ўлчанади, сўнг қудуқ бекитилиб, унинг оғзида ва қувур ортидаги бўшлиқда вақтга қараб босим ва температуранинг ўзгариши қайд қилинади. Қудуқнинг ишлашдан тўхташи олдидан барқарорлашмаган режимлар тез-тез алмашиниб турса бундай холларда, босимнинг тикланиш эгри чизигини тўзиш учун зарур бўлган параметрларни барча иш режимларида ва қудуқ тўхтатилганда қайд этиш зарур. Қувур орти бўшлиғи бўлмаган қудуқдарда (пакер билан жиҳозланганда, фаввора қувурлари бўлмаганда ва б.), шунингдек, қудуқ стволида кўп миқдорда суюқлик тўпланганда, қудуқ тубидаги босимнинг тикланиш эгри чизиғини чуқурлик манометрлари ёрдамида ўлчаш керак. Барча ҳолларда, айниқса кичик депрессия билан ишлаётган юқори ва температурали қатламларни оқаётган қудуқлар тубида босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш натижа беради.
Қудуқ оғзидан туриб босимнинг тикланиш эгри чизиғининг қийматларини олиш учун қудуқ туби босими IIIбобда баён этилган методга мувофиқ аниқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |