Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]


Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар; 2


Download 165.5 Kb.
bet9/12
Sana08.05.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1445611
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
77 II 26 05 2000 Ташки иктисодий фаолият

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар)]
20-модда. Экспорт, импортни тақиқлаш ҳамда чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан товарлар экспорти, импортини тақиқлаш ҳамда чеклаш белгиланиши мумкин ва улар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
(20-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
миллий хавфсизликни таъминлаш;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
ижтимоий ахлоқ-одобга ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий меросини сақлаш;
маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқларини бошқага ўтказишдан ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини сақлаб туриш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш;
тиклаб бўлмайдиган табиий ресурслар тугатилишининг олдини олиш;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш]
21-модда. Товарлар айрим турларининг экспорт ва импортини лицензиялаш ҳамда квоталаш
Товарларнинг айрим турларини экспорт ва импорт қилиш фақат уларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинганидан кейин амалга оширилади. Товарлар айрим турларининг экспорти ва импортини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин.
Квоталарни тақсимлаш, қоида тариқасида, танлов ёки ким ошди савдоси асосида амалга оширилади.
Экспорт ва импорт қилиниши, лицензияланиши ҳамда квоталаниши зарур бўлган товарлар айрим турларининг рўйхати, шунингдек, лицензияларни бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори.
[ОКОЗ:

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling