Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]


-модда. Хорижий давлатларнинг ва улар юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари


Download 165.5 Kb.
bet6/12
Sana08.05.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1445611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
77 II 26 05 2000 Ташки иктисодий фаолият

14-модда. Хорижий давлатларнинг ва улар юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси тегишли хорижий давлатлар билан тузадиган халқаро шартномалар асосида таъсис этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ваколатхоналар очишга ҳақлидирлар.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида»ги Низомга қаранг.
15-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда улардан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли эмас.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузувчи ҳужжатлар қабул қилган тақдирда, уларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15 ва 990-моддаларига қаранг.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling