Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


Download 192.33 Kb.
bet1/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222



O’zDSt 3410:2019
Ўтаев Карим Оразович-техника фанлари номзоди,сифат бўйича эксперт-аудитор
Ташкент-2022
5. Структурага қўйиладиган талаблар:
4.1. Лаборатория юридик ёки жавобгарликка эга бўла оладиган субъект бўлиши лозим
4.2. Лаборатория лабораториянинг фаолияти учун тўлиқ жавобгар бўладиган раҳбариятни тайинлаши керак.
4.3 Лаборатория мазкур ҳужжатнинг талабларига мувофиқ бўлган фаолият турларини белгилаши ва ҳужжатлаштириши шарт. Лаборатория мазкур ҳужжат талабларига мувофиқликка даъво қиладиган соҳадан ташқарида доимий равишда бажариладиган лаборатория ишларини ўз ичига олмаслиги керак.
4.4. Лаборатория ўз фаолиятини мазкур ҳужжатнинг, ўз буюртмачиларининг, тартибга солувчи органларнинг ва эътироф этишни таъминловчи ташкилотларнинг талаблари бажариладиган тарзда амалга ошириши шарт. Бу унинг доимий дислокациядаги барча майдонларида, доимий манзилдан йироқда жойлашган участкаларда, тегишли вақтинчалик ва доимий объектларда ёки буюртмачининг объектларида амалга ошириладиган лаборатория фаолиятини ўз ичига олиши зарур.
4.5 банди -Лаборатория:
,

А)лабораториянинг ташкилий ва бошкарув тузилмасини, юқори ташкилотда унинг ўрнини хамда сифат менежменти, техникавий фаолият ва ёрдамчи хизматлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини аниқлаш
5. Ресурсларга қўйиладиган талаблар 5.1. Умумий қоидаларЛаборатория лаборатория фаолиятини амалга ошириш ва бошқариш учун зарур ходимлар, хоналар, анжомлар, тизимлар ва ёрдамчи хизматларга эга бўлиши зарур (5.2) Ходимлар
  • 5.2.1. Лабораториянинг лаборатория ишлари бажарилишига таъсир қилиши мумкин бўлган барча, яъни ўз штатидаги ва жалб қилинган ходимлари ишини холисона бажариши, малакага эга бўлиши, ишларни лабораториянинг менежмент тизими талабларига мувофиқ бажариши шарт.

  • 5.2.2. Лаборатория лаборатория ишлари натижасига таъсир қиладиган ҳар бир функция учун керакли компетенцияларга, шу жумладан ходимларнинг маълумоти, малакаси, тайёргарлиги, техник билимлари, кўникмалари ва тажрибасига қўйиладиган талабларни ҳужжатлаштириши шарт.
    5.2.3. Лаборатория ходимлар ўзлари масъул бўлган лаборатория ишларини бажариш учун ва оғишларнинг аҳамиятини баҳолаш учун етарли компетенцияларга эгалигини таъминлаши шарт.
    5.2.4. Лаборатория раҳбарияти ходимларни уларнинг лавозим вазифалари, масъулияти ва ваколатлари билан таништириши шарт.

5.2.5. Лабораториянинг:
a)компетентликка қўйиладиган талабларни белгилаш;
b)ходимларни танлаб олиш;
c)ходимларни тайёрлаш;
d)ходимларни назорат қилиш;
e)ходимларга ваколат бериш;
f)ходимларнинг компетентлигини мониторинг қилиш учун таомиллари бўлиши ва ёзувларни сақлаши шарт.


Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling