Ташкент-2022 Структурага қўйиладиган талаблар


(5.3) Хоналар ва ишлаб чиқариш шароитлари


Download 192.33 Kb.
bet2/9
Sana18.01.2023
Hajmi192.33 Kb.
#1098950
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O’zDSt 3410-2019Макуллаш 2222

(5.3) Хоналар ва ишлаб чиқариш шароитлари
5.3.1. Хоналар ва ишлаб чиқариш шароити лаборатория ишларини амалга ошириш учун яроқли бўлиши ва натижаларнинг тўғрилигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
ЭСЛАТМА. Натижаларга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган омилларга микроблар билан ифлосланиш, чанг, электрмагнит шовқинлар, радиация, намлик, электр таъминоти манбалари, ҳарорат, товуш ва вибрация киради, аммо улар билан чекланмайди.
5.3.2. Хоналар ва ишлаб чиқариш шароитига қўйиладиган ва лаборатория ишларини бажариш учун зарур бўлган талаблар ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт.
5.3.3. Лаборатория атроф муҳитдаги шароитни мониторинг қилиши, тегишли спецификациялар, усуллар ёки таомилларга мувофиқ равишда ёки шароитлар натижаларнинг ҳаққонийлигига таъсир қиладиган ҳолатларда уларнинг параметрларини назорат қилиши ва қайд қилиши шарт.
5.3.4. Хоналарни назорат қилиш чораларини жорий этиш, улар юзасидан мониторинг олиб бориш ва даврий таҳлил қилиш қуйидагиларни ўз ичига олиши, аммо улар билан чекланмаслиги керак:
a)лаборатория фаолиятига таъсир қиладиган жойларга кириш имкониятига эга бўлиш ва улардан фойдаланиш;
b)лаборатория ишларини ифлослантириш, уларга аралашиш ва салбий таъсир қилишнинг олдини олиш;
c)номувофиқ лаборатория фаолияти бажариладиган жойларни самарали ажратиш.
5.3.5. Лаборатория ишлари доимий назорат зоналаридан ташқаридаги участкалар ёки хоналарда амалга оширилган ҳолатларда лаборатория ушбу хоналар ва ишлаб чиқариш шароитлари билан боғлиқ талаблар мазкур ҳужжат талабларига жавоб беришини кафолатлаши шарт.
(5.4) Асбоб-ускуналар
5.4.1. Лаборатория ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган ва натижаларга таъсир қилиши мумкин бўлган, қуйидагиларни ўз ичига оладиган, аммо улар билан чекланмайдиган асбоб-ускуналардан, ўлчаш асбобларидан, дастурий таъминотдан, эталонлардан, стандарт намуналардан, маълумот берувчи ахборотдан, реагентлардан, сарфлаш материалларидан ёки ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак.
5.4.2. Лаборатория ўзининг доимий назоратидан ташқари зонадаги асбоб-ускуналардан фойдаланган тақдирда, мазкур ҳужжатнинг асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблари бажарилишини кафолатлаши шарт.
5.4.3. Лозим тарзда фаолият юритилаётганини кафолатлаш, ифлосланиш ёки зарар етишининг олдини олиш учун, лаборатория асбоб-ускунани тушириш ва ортиш, транспортда ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва режа бўйича хизмат кўрсатиш таомилларига эга бўлиши шарт.
5.4.4. Асбоб-ускунани фойдаланишга топширишдан олдин ва техник хизмат кўрсатилганидан кейин, у белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлаши керак.
5.4.5. Ўлчаш учун фойдаланиладиган ускуналар ҳаққоний натижа олиш учун талаб этиладиган аниқлик ёки ноаниқликни таъминлаб бериши керак.
5.4.6. Ўлчаш асбоблари қуйидаги ҳолатларда калибрланган бўлиши керак:
- ўлчаш аниқлиги ёки ўлчашларнинг ноаниқлиги олинган натижаларнинг тўғрилигига таъсир қилганда ёки;
- олинган натижаларнинг метрологик келиб чиқиши учун асбобни калибрлаш талаб этилганда.
ЭСЛАТМА. Натижаларнинг ҳаққонийлигига таъсир қиладиган барча турдаги асбоблар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- ўлчанадиган катталикни ўлчаш учун бевосита фойдаланиладиган асбоблар, масалан оғирликни ўлчаш учун фойдаланиладиган тарозилар;
- ўлчанадиган катталик, масалан ҳарорат қийматига ўзгартириш киритиш учун фойдаланиладиган асбоблар;
- бир неча қиймат асосида ҳисоблаб чиқиладиган ўлчаш натижаларини олиш учун фойдаланадиган асбоблар.
5.4.7. Лаборатория калибрлаш дастурини ишлаб чиқиши, калибрлашнинг тўғрилигига доимо амин бўлиш учун бу дастур заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши ва унга тузатиш киритилиши керак.
5.4.8. Калибрлаш талаб этиладиган ёки маълум яроқлилик муддатига эга бўлган ҳар қандай асбоб-ускуна маркаланган, кодланган ёки бирор бошқа тарзда идентификацияланган бўлиши шарт.

Download 192.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling